Вьетнамлик ёғоч устаси ўз YouTube каналига ёғочдан йирик «Formula-1» болиди моделини ясаш жараёни акс этган видеороликни жойлаштирди.
Устага бунинг учун учта бўлак тахта, бир неча мих, дурадгорлар елими ҳамда кўпроқ бўш вақт талаб этилди.
Вьетнамлик уста пойга автомобилининг ўлчамини чиқариш учун ҳақиқий автомобиль суратини чоп этиб, ундан мўлжал олди.
Ёғоч Ferrari ҳайратланарли даражада ҳақиқийсига ўхшаш: унда ҳатто ечиладиган аэродинамик элементлар ҳам мавжуд.
Уста майда деталларни, масалан орқани кўришга мўлжалланган ойна, ён дефлекторлар ёки бошни ҳимоя қилувчи мослама HALO’ни ёпиштириш учун махсус елимдан фойдаланди. Шасси ва кузов михлар билан қотирилган, шиналар эса икки таркибли қилиб ясалди.
Изоҳ (0)