АҚШнинг Пенсильвания штатида ўтинда юришга мўлжалланган Dodge Dakota автомобили сотувга қўйилди. Газогенераторли қурилма анъанавий бензин дивигателини тўлдириб туради, шу сабабли машина оддий ёқилғида ҳам ҳаракатлана олади. Dodge эгаси ушбу ноодатий машина учун 3500 доллар сўрамоқда, деб хабар беради Motor.
Газ генераторли Dodge эгаси йирик шаҳарлардан узоқда яшайди, шу сабабли унда қаттиқ ёнилғи (ўтин)га нисбатан тақчиллик бўлмаган. Ўтинда ҳаракатланадиган мотор ёқилғи бакининг муқобил қўшимчасига айланган, чунки автомобилга 5,2 литрли V8 карбюратор двигатели ўрнатилган.
Dodge эгаси 100 километр масофа учун машина қанча ўтин ёқиши кераклиги ҳақида маълумот бермаган. Иккинчи жаҳон уруши вақтида газ генераторли совет юк машиналари 100 километрга 30-35 килограмм ўтин ёққан — замонавий автомобиль бундан 3-4 баробарга тежамкор бўлиши мумкин.
Мазкур Dodge Пенсильванияда 1995 йили ишлаб чиқарилган бошқа Dakota автомобилларидан фарқ қилмайди. У 25 йил давомида 158 минг километр масофа босган, техник муаммолари йўқ, кузов ҳолати яхши.
Изоҳ (0)