Флорида штатининг Форт-Майерс аэропорти яқинидаги каршеринг машиналар (қисқа вақтга ижарага бериладиган авто) жойлашган автопаркда ёнғин чиқди. Маҳаллий ўт ўчириш хизматининг ҳисоблашича, ёнғин оқибатида 3,5 минг автомобиль ёниб кетган, деб хабар берди CNN.
Ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб келганида олов олти гектар ерга тарқалиб, бир неча ўнлаб автомобилларга зарар етказиб улгурган. «Олов тезлик билан тарқалиб, бир неча юз автомобиль ёниб кетганидан сўнг уларни санамай қўйдик», — дейди ўт ўчирувчилардан бири.
Полиция маълумотларига кўра, ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ёнғин нима сабабдан юзага келгани аниқланмоқда.
АҚШ Федерал авиация бошқармаси вакилининг маълум қилишича, содир бўлган воқеа парвозларга таъсир кўрсатмаган. Оловни ўчириш операцияси вақтида 80 га яқин парвоз амалга оширилган.
Изоҳ (0)