Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ишга велосипедда қатнашини эълон қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Фото: Telegram/Расул Кушербаев

Карантин сабаб Парламент ва депутатлар бошқа идоралардан фарқли ўлароқ, автотранспортда юришдан маҳрум қилинган бир пайтда «дух»ни чўктирмай, зарур бўлганда ишга велосипедда келишга ўтволдик. «Зато» соғлиққа ҳам фойда.

Ялтираган машиналарида юрган идоралардаги «окаларимиз»га карантин қўл келди деб, ишқилиб, депутатларни велосипедда юришданам маҳрум қилиб қўймаса бўлди. Унда у ёғига «пешком», лекин қайтиш йўқ!

Расул Кушербаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати 

Депутат сўзининг сўнгида суратда ниқоби борлигини билдириб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 30 март куни соат 06:00 дан шахсий транспортдан фойдаланишга чеклов қўйилди.  Фақат Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилди. Автомашинасини тегишли тартибда олинган рухсатнома стикерисиз бошқарган ҳайдовчилар базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахслар эса 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жаримага тортилади.