22 март, якшанба куни, дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Қуёшли кунда Пекиндаги боғда қарта ўйнаётган ниқобдаги одамлар.

Фото: Reuters

Деҳлидаги 14 соатлик комендантлик соатида бўшаб қолган шоссе.

Фото: Reuters

Одатда якшанба кунлари ҳам тўлиб-тошадиган Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирида кетаётган якка йўловчи.

Фото: «Дарё»

Болгариянинг София шаҳридаги боғда олмахонга овқат бераётган эркак.

Фото: Reuters

Хотватия пойтахти Загребда ер қимирлашидан сўнг вайрон бўлган машина.

Фото: Reuters

Сеулдаги кинотеатр олдида машинада ўтирган жуфтлик.

Фото: AFP

Миландаги Пяцца-дель-Дуомо майдонидаги ҳарбийлар. Карантинга қарамай одамлар кўчага чиқишда давом этаётгани учун Италия ҳукумати ҳарбийларни жалб этди.

Фото: Shutterstock

Франциянинг Мулюз шаҳрида тиббиёт ходимлари беморни бошқа шаҳарга эвакуация қилиш учун вертолётга олиб кетмоқда.

Фото: AFP

Тошкентда 21 март куни ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг кўпайиб кетган момақаймоқлар орасида эрта тонгдан сайр қилаётган майна.

Фото: «Дарё»

Бразилиянинг Куритиба шаҳрида руҳоний одамлардан черковга келмасликни, бунинг ўрнига ўз суратларини юборишларини сўради. Шундан сўнг черковга 170 мингта сурат келди.

Фото: EPA

Токиодаги Уэно боғида олча дарахти гулларини кўргани келган кимонодаги туристлар.

Фото: Reuters

Сальвадорда сёрферлар пляжни тарк этмоқда. Полиция сёрферлардан сувни тарк этиб, меҳмонхонага қайтишни талаб қилди.

Фото: Reuters

Жакартада ҳимоя кийимларидаги дезинфекциячилар жамоаси.

Фото: Reuters

Ёпиқ метро эшиклари олдидан ўтиб кетаётган эркак. Тошкентда 22 мартдан жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

Фото: «Дарё»

Гонконгда гул ва ўсимликлар сотиб олаётган одамлар.

Фото: AFP

Мельбурнда Австралия футболи бўйича мусобақа бўш трибуналар қаршисида ўтказилди.

Фото: АAP

Мумбайда одамлар ўз уйи балконидан туриб коронавирусга қарши курашаётган шифокорларни олқишламоқда.

Фото: EPA

Мумбайда одамлар қарсак чалиб ва идиш-товоқ тақиллатиб коронавирусга қарши курашаётган шифокорларни қўллаб-қувватламоқда.

Фото: Reuters

Англиянинг Йорк шаҳрида девор устида ўтириб, гулзорга термулиб ўтирган қиз.

Фото: The Guardian

Германиянинг Винтербах коммунасида руҳоний ибодат маросимини YouTube орқали ўтказмоқда.

Фото: AP Photo

Лас-Вегасдаги ёпиқ казинолар олдидан ўтаётган эркак.

Фото: AP Photo