Мадриднинг «Реал» клуби собиқ президенти Лоренцо Санс 76 ёшида коронавирус инфекциясидан вафот этди, дея хабар қилмоқда Marca.

Фото: Twitter

17 март куни Санс тана ҳароратининг кўтарилиши туфайли шифохонага ётқизилганди. Коронавирусга ўтказилган таҳлил ижобий натижани кўрсатган.

Лоренцо 1995—2000 йиллар мобайнида «Реал» президенти бўлган. Ундан сўнг ушбу лавозимни мадридликларнинг ҳозирги раҳбари Флорентино Перес эгаллаганди.