«Ювентус» ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич фаолиятини «Челси»да давом эттириши мумкин.
The Sun нашрининг хабар қилишича, туринликлар 29 ёшли босниялик футболчини лондонликлар ярим ҳимоячиси Жоржиньога алмашишга тайёр.
28 ёшли италиялик футболчига А Серия бегона эмас. У «Наполи» жамоасида «Ювентус»нинг ҳозирги устози Маурицио Сарри қўл остида тўп сурган.
Жорий мавсум Пьянич «кекса синьора» сафида 32 ўйин ўтказиб, 3 гол ва иккита самарали узатма амалга оширди. Жоржиньо эса 36 ўйинда 6 гол ва иккита ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)