Футбол бўйича Хитой терма жамоаси ва «Эспаньол» клуби ҳужумчиси Ву Лей коронавирусга йўлиқди.
28 ёшли футболчи вирусни Испанияда юқтириб олган. Айни дамда у Барселона шаҳрида карантинда сақланмоқда.
Хабар қилинишича, футболчида тўхтовсиз касаллик аломатлари кузатилмоқда. У даволаниш курсини ўтамоқда. Хитой футбол ассоциацияси Ву Лейнинг ҳолатидан хабардор ва керакли ёрдамни кўрсатишга тайёр.
Маълумот учун, Ву Лей Европа кучли бешлик лигаларида тўп сурувчи ягона хитойлик футболчи ҳисобланади. У коронавирус юқтириб олган биринчи хитойлик ўйинчига айланди.
Изоҳ (0)