Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк беморлар соғаймоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов маълум қилди.

«Ушбу касалликка чалинган илк беморлар соғайиб бормоқда, улар ўзларини яхши ҳис этмоқда. Даволаш муассасаларимизда ташкил қилинган дори-дармонлар захираси, тиббий асбоб-анжомлар, ўз вақтида ташхис қўйиш ва самарали даволаш учун барча шароит мавжуд», — деган у.

Шунингдек, бугун коронавирус касалига чалингани аниқланган беморларнинг аҳволи ўрта оғир, барқарор эканлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 20 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 33 нафарга етганини маълум қилганди.