Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

17 март куни 2-автосарой тасарруфидаги 63-йўналишда қатновчи, саф рақами 70 бўлган автобуснинг тезлигини ҳаддан ошириб, кескин тўхташга ҳаракат қилгани йўловчиларнинг норозилигини келтириб чиқарган ва ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» ушбу ҳолат бўйича ҳайдовчига нисбатан чора кўрилганини маълум қилди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матубот хизмати

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матубот хизмати

Аниқланишича, ҳайдовчи К.Р. автобусдаги GPS назорат тизимини қасддан ўчириб, масофани қисқа муддатда босиб ўтиш мақсадида тезликни оширган, йўлдаги ноқулай вазият сабаб кескин тўхташга ҳаракат қилгани натижасида чиптачи автобус салонида йиқилиб тушган.

Маълум қилинишича, ушбу хатти-ҳаракат атрофлича ўрганилиб, ҳайдовчи Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан йўл ва йўловчи ташиш қоидалари бўйича қайта имтиҳондан ўтишга йўналтирилган.

«Ҳурматли йўловчи! Агарда сиз мазкур ҳолат каби қоидабузарликларга дуч келсангиз, зудлик билан жамиятнинг 1062 ишонч рақамига қўнғироқ қилинг! Зеро, йўловчи ҳаётини хавфга солишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!» — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентдаги автобуслар ҳаракати коронавирус сабаб камайтирилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Геноцидда гумонланаётган эркак, соҳилга чиқиб қолган ўлик акула, Россия кунига тайёргарлик — 9 июнь суратлари 
Қозоғистон
Қозоғистонда йирик ўрмон ёнғини: 3 киши ҳалок бўлди, Тўқаев ёнғин зонасига боради (видео)
Дунё
Медведев АҚШнинг бошқа мамлакатлардаги ҳарбий амалиётларини санаб ўтди ва Оқ уйни “жим бўлишга” чақирди