19 март куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент—Нурафшон автомобиль йўлининг 22-километрида Damas автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Соат 17:30 ларда ҳайдовчи Б.А. бошқарувида бўлган Damas русумли транспорт воситасида ёнғин содир бўлган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келган ва ёнғин бартараф этилган.
«Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаси салони ва техник қисмлари ёниб кетган. Ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир: Нукусда трактор ва Nexia тўқнашуви оқибатида автомобиль ёниб кетди, 2 киши ҳалок бўлди
Изоҳ (0)