Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев коронавирус тарқалиши хавфи туфайли давлат хизматчилари ва мансабдор шахсларни хизмат сафарларига чиқишини тақиқлади. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қозоғистон президентининг матбуот хизмати

Қайд этилишича, мамлакат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган сафарлардан ташқари давлат хизматчилари ва бошқа мансабдор шахсларнинг чет элга хизмат сафарларига бориши тақиқланган.

Президент, шунингдек, корхоналар ва мактабгача таълим муассасалари ходимларининг тиббий хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўриш зарурлигини таъкидлаган.

Аввалроқ Қозоғистонда икки кишида коронавирус қайд этилгани, уларнинг иккиси ҳам Германиядан қайтгани ҳақида хабар берилганди.