• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12915.9
    • RUB162.44
    • EUR14658.25
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми: Жаҳон бўйлаб шип-шийдам бўлаётган дўконлар, дунёнинг 85 мамлакатига тарқалган инфекция. Коронавирус бўйича 6 мартнинг асосий хабарлари

    Жаҳон бўйича коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 100 минг кишига яқинлашди, вафот этганлар эса 3 мингдан ошди. Хитой коронавируси бўйича 6 мартнинг асосий хабарлари.

    Касалланганлар ва вафот этганлар

    Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси маълумотига кўра, 6 март, жума куни, Хитойда коронавирусга чалинган 143 киши қайд этилиб, касаллик оқибатида вафот этаётганлар сони эса 30 кишигача камайган. Умумий ҳисобда Хитойда 80 552 кишида коронавирус аниқланган. Мамлакат бўйлаб касаллик оқибатида вафот этганларнинг умумий сони 3042 кишини ташкил этмоқда.

    Хитойда коронавирусдан даволанишга муваффақ бўлганлар сони 53 726 кишига етиб, уларга шифохонадан жавоб берилгани ҳақида хабар берилди.

    Фото: Getty Images

    South China Morning Post’нинг маълумотларига кўра, жаҳоннинг бошқа давлатларида 2098 кишида коронавирус аниқланиб, касалликни юқтириб олганларнинг жами сони 99 805 мингдан ошиб кетди.

    Коронавирус Хитойдан ташқари дунёнинг 85 мамлакатида тарқалган, юқтириб олганлар сони эса 14,7 минг кишидан ошиб кетди.

    Ўқишни қатъий тавсия қиламиз: Томошабинларсиз ўтган концерт, фермерга қўнғироқ қилган Мирзиёев, вертолётда учган буғулар

    Буюк Британияда коронавирус билан касалланган беморлар сони 115 нафардан ошган. Мамлакатда биринчи ўлим ҳолати қайд этилди.

    Сўнгги бир кун ичида Италияда коронавирус қурбонлари сони 148 кишига етди. 5 март ҳолатига кўра, мамлакатда умумий ҳисобда 3 296 киши касалланган. Шунингдек, Ватиканда илк марта коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланди.

    Фото: Unian

    Францияда депутат коронавирусга чалинди. У оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Маълум бўлишича, Жан-Люк Рейцер 25 февраль куни ўтказилган парламент йиғилишида бўлган. Касаллик парламент буфети ходимида аниқланган. У уй карантинида сақланмоқда.

    Ўзбекистондаги вазият

    Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари коронавирус туфайли 15 мартдан таътилга чиқиши ҳақидаги хабарга аниқлик киритилди. Қайд этилишича, ўқувчилар ўтган йилларда бўлганидек 21 март кунидан навбатдаги таътилга чиқади. Таътил етти кун давом этади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вазирлар Маҳкамасида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигида мамлакатга коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси аъзолари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берди.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Юксалиш« умуммиллий ҳаракати раисининг ўринбосари Бобур Бекмуродов коронавирус хавфининг ошиб бораётгани сабабли Ўзбекистондан тиббий ниқобларни экспорт қилишни тақиқлашни таклиф қилди. «Ортиқча ваҳимага ҳожат йўқ, лекин янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 70 дан зиёд давлатда тасдиқланди ва касалланганлар сони 100 мингга яқинлашиб қолди. Глобализация шароитида вирусдан изоляцияда қолиш имконияти мавжуд эмаслиги тобора ойдинлашиб бормоқда», — деб ёзади депутат.

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 1 мартдан бошлаб Теҳрон шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси ҳузурида ишчи гуруҳ тузилгани, у Эронда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашгунига қадар тун-у кун фаолият юритишини маълум қилди. Эронда айни пайтда 50 нафар Ўзбекистон фуқароси бор.

    Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги Италиянинг Рим шаҳридаги элчихонаси ҳузурида оператив штаб тузилгани ҳақида хабар берди. 6 март, жума куни, эрталабки ҳолатга кўра, Италияда Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус юқтирганлар қайд этилмаган.

    Фото: «РИА Новости»

    «Ўзбекистон почтаси» коронавирус сабаб Хитойдан почта жўнатмалари кечикиб келишидан огоҳлантирди. Кечикишларга асосан ушбу давлат билан ҳаво транспорти парвозларининг вақтинча тўхтатилиши сабаб бўлаётганлиги айтилмоқда.

    Туроператорлар коронавирус туфайли Ўзбекистонда солиқ таътили эълон қилишни таклиф қилди.

    Жаҳондаги вазият

    Ўқишни қатъий тавсия қиламиз: Иқтисодиёт, сиёсат ва коронавирус: Хитойнинг мувозанати бузиляптими?

    Россиялик сиёсатшунос, Яқин Шарқ бўйича эксперт Михаил Магид «Дарё» учун тайёрлаган мақоласида бу ҳақда фикр юритади.

    Саудия Арабистони подшоҳлиги коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакат фуқаролари ва доимий истиқомат қилувчи хорижликлар (резидентлар)га ҳам Умра амалини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.

    Фото: AFP

    Шу муносабат билан Каъба тавоф этиладиган асосий майдонга зиёратчиларнинг кириши чекланган. Чеклов Умрага рухсат берилгунига қадар амалда бўлиши айтилмоқда.

    Тожикистонда коронавирус сабабли масжидлар ёпилгани, мактаблар эса ёпилмагани сабаби тушунтирилди. 4 март, чоршанба куни, Тожикистон уламолари кенгаши имом-хатибларга масжидларда жамоат намозларини вақтинча ўтказмаслик тавсияси билан мурожаат қилган. Шундан кейин республикадаги барча масжидлар ёпилган.

    Фото: Sputnik

    Фаластин президенти коронавирус туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

    Москва мери Сергей Собянин тегишли қарор билан шаҳарда коронавирус тарқалиши хавфи сабаб юқори шайлик режимини жорий этди. Қарорда кўрсатилишича, Хитой, Жанубий Корея, Италия, Эрон, Франция, Германия ва Испанияга бориб-қайтган фуқаролар 14 кун давомида ўзларини уй шароитида мустақил изоляция қилиши керак — ишга, ўқишга ва жамоат жойларига боришдан тийилишлари лозим.

    Фото: «РИА Новости»

    Санкт-Петербургдаги Мечников номидаги давлат тиббиёт университетининг 700 нафардан ортиқ талабаси карантинга олинди. Бунга италиялик талабада коронавирус кузатилгани сабаб бўлган. Университет проректорининг сўзларига кўра, талабанинг иситмаси кўтарилгач, маъмурият тезкор чораларни кўрган ва италиялик талаба касалхонага ётқизилган. «Шундан кейин ‘Росботребнадзор’ карантин чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича кўрсатма берди ва биз кечадан бошлаб барча ишларни амалга оширдик. Карантинга олинган ҳудуд ичкарисига одамлар киритилмаяпти», — деган проректор.

    Токиодаги дўкон, 2020 йил 1 март.

    Токиодаги дўкон, 2020 йил 1 март.
    Фото: AFP/Meduza

    Коронавирус эпидемияси уч мингдан ортиқ одамнинг ўлимига, фонд бозорларининг қулашига ва чегараларнинг ёпилишига сабаб бўлди, бундан ташқари харид ваҳимасини ҳам келтириб чиқарди. Февралда Осиёда бошланган ваҳима, вируснинг тарқалишидан келиб чиқиб, аста-секин Европа ва Шимолий Америкага ҳам кўчди. Бутун дунё бўйлаб одамлар маҳсулот тақчилиги юз беришидан хавотирланиб, ҳожатхона қоғози, дезинфекция воситалари, дори ва озиқ-овқат захирасини яратиб қўяй деб, дўкон пештахталарини бўшатиб ташлаяпти.

    Британиянинг Flybe авиакомпанияси коронавирус сабаб инқирозга учради. У йилига 8 миллион нафар йўловчига хизмат кўрсатарди.

    Фото: Yahoo News

    Франция президенти Эммануэль Макрон Францияда COVID-19 коронавирусининг тарқалиши эпидемияга айланиши муқаррар эканлигини айтган.

    Италия молиявий гвардияси «Коронавирус-шоп» дея аталувчи касалликдан ҳимоя воситаларини сотадиган дўконни ёпди. «Коронавирус-шоп»да қиммат нархларда вирусдан ҳимоя воситалари, жумладан, ионизаторлар, ниқоблар, комбинзонлар, кўзойнаклар, қўлқоп, дезинфекция воситалари, респираторлар, биоқўшимчалар ва бошқа буюмлар 1000 евродан сотилган.

    Фото: Google Images

    «Интер» клуби Милан шаҳридаги коронавирусни ўрганиш ишлари олиб бораётган «Луижи Сакко» шифохонасининг биотиббиёт тадқиқотлар ўтказувчи бўлимига 100 минг евро хайрия қилди.

    06.03.2020, 20:57   Изоҳ (0)   99060
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёлик 53 ёшли эркак жиянининг 3 ёшли қизини 2 млн сўмга сотишга уринди

    06.03.2020, 20:19

    Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга чақириш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади

    06.03.2020, 19:56

    Элёр Ғаниев Boeing вице-президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

    06.03.2020, 19:42

    «Ўзбекистон почтаси» коронавирус туфайли Хитойдан почта жўнатмалари кечикиб келишидан огоҳлантирди

    06.03.2020, 19:27

    ИИВ аёллар «самосуд»и акс этган видеодаги воқеа қаерда содир бўлганини аниқлади

    06.03.2020, 18:40

    «Ўзгидромет» дам олиш ва байрам кунларида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    06.03.2020, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди



    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш атрофида Ердан ўн баробар катта “қуш” кўринди

    Дунё | 26 май, 00:18

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 64-халқаро гуллар фестивали бошланди

    Ўзбекистон | 26 май, 00:06

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 26 май, 00:02

    Ироқда сув захиралари рекорд миқдорда камайди 

    Дунё | 25 май, 23:30

    Суперлига. “Динамо” камбек амалга ошириб, “Қизилқум”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 23:27

    Қорақалпоғистонда инспектор қувган йигит мактаб ўқувчиси эмаслиги аниқланди (видео) 

    Ўзбекистон | 25 май, 23:17

    АПЛ. Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия чемпионати бронза медалига эга чиқди

    Спорт | 25 май, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.