«Ўзгидромет» хабарига кўра, 7—8 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди маркази шимолий Урал ҳудуди устида жойлашган совуқ антициклон чегараси таъсирида бўлади.
Республикада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат 7 мартга ўтар кечаси мамлакатнинг марказий, жанубий ва шарқий ҳудудларида асосан ёмғир кўринишида кучсиз ёғингарчилик бўлади.
Тунги ҳарорат 0 даражагача пасаяди, айрим жойларда 1-2 даража совуқ бўлиши мумкин, кундузи ҳавонинг нисбатан совуқ бўлиши, салқин шарқий шамол эсиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 7-12 даража илиқ атрофида бўлади, бу ўртача кўп йиллик ҳароратдан сал пастдир.
Изоҳ (0)