Ижтимоий тармоқларда бир аёл бошқа бир аёлни уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, унинг сочидан тортиб, юзларига қўли билан ураётгани тасвирланган видео тарқалган эди.
ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, Ички ишлар органлари Навбатчилик қисмларига видеода тасвирланган ҳолатлар юзасидан ҳеч ким мурожаат қилмагани сабабли айбдор шахсларга нисбатан чора кўриш ва қонунийликни таъминлаш мақсадида, видеода тасвирланган ҳолат юзасидан асосли маълумотга эга бўлган фуқаролардан бу ҳақда хабар бериш сўралган.
Олиб борилган текширувлар давомида видеодаги шахслар аниқланган. Маълум бўлишича, видеода тасвирланган ҳолатлар 2019 йилнинг баҳор ойларида Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Бозорқўрғон туманида содир этилган.
Изоҳ (0)