• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шундай яхши кадрни йўқотаётганимиз ачинарли». Миришкорнинг сўконғич ҳокими ишдан олинди

    Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда айни пайтда бўлиб ўтаётган халқ депутатлари Миришкор туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев.

    Президент маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев (чапда), Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев (ўртада).

    Президент маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев (чапда), Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев (ўртада).
    Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

    Қайд этилишича, Бахтиёр Ражабовнинг ўзи ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган. Сессияда Президент маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев иштирок этмоқда.

    Сессияда нутқ сўзлаган вилоят ҳокими Зоир Мирзаев Бахтиёр Ражабовни халқ билан ҳисоблашмасликда айблаган.

    Бахтиёр Ражабов (архив фотоси).

    Бахтиёр Ражабов (архив фотоси).
    Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

    «Бахтиёр Ражабов адашди. Аммо шундай яхши кадрни йўқотаётганимиз ачинарли. Мен ҳокимларни огоҳлантиргандим, аммо натижа йўқ. Ҳокимият биноси ҳақорат сўзларни ишлатиш ёки кимнидир сўкиш учун қуриб берилмаган», — деди Зоир Мирзаев.

    Бунга қадар Қарши туман ҳокими лавозимида фаолият юритган Ғайрат Бегалиев Миришкор тумани ҳокими лавозимига тавсия этилган.

    Ғайрат Бегалиев.

    Ғайрат Бегалиев.
    Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

    Қўшимча қилишларича, Миришкор тумани ҳокими билан бирга туман прокурори ҳам ишдан олинган — шу вақтгача Миришкор тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Жасур Турсунов ўрнига Акромхон Бобохонов тайинланган.

    Йиғилишда вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ Миришкорни барча соҳалар бўйича ўрганиб чиқиши маълум қилинган. «Миришкор туманини оталиққа оламиз», — деб таъкидлаган вилоят ҳокими Зоир Мирзаев.

    Эслатиб ўтамиз, 2 март куни ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабовга тегишли аудиоёзув тарқалди. Аудиоёзувдан маълум бўлишича, воқеа туман ҳокими ва маҳалла раислари иштирокидаги йиғилишда бўлиб ўтган.

    Аудиоёзувда ҳоким йиғилиш иштирокчиларини солиқ тушумларини ўз вақтида таъминламагани учун турли сўзлар билан ҳақоратлагани ва сўккани, шунингдек, баъзиларни ургани эшитилади.

    Аудиоёзув бўйича Қашқадарё вилояти ҳокимлиги муносабат билдириб, овоз ҳақиқатдан ҳам Миришкор туман ҳокимига тегишли эканлигини тан олди.

    Кейинроқ Бахтиёр Ражабов «Дарё» мухбири билан бўлган мулоқотда ижтимоий тармоқларда тарқалган овоз унга тегишли эканлигини тан олиб, мазкур қилмишини маҳалла раисининг беписанд муомаласи билан изоҳлади. «Йиғилишда сўкинганим рост, аммо ҳеч кимга қўл кўтармадим», — деганди ҳоким.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг Telegram’даги канали орқали мазкур воқеага муносабат билдириб, «Ким бўлишидан қатъи назар тубан инсон эканлигини намоён этибди» деди. Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев эса Миришкорнинг зўравон ҳокими вилоят номига доғ туширганини айтди.

    04.03.2020, 13:22   Изоҳ (0)   70364
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда қурилаётган уч қаватли кўприк сабаб 9 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди

    04.03.2020, 13:14

    Ўзбекистонда японияликлар учун 90 кунлик визасиз режим белгиланди

    04.03.2020, 12:59

    Ўзбекистон коронавирусга қарши курашиш учун Хитойга гуманитар ёрдамнинг иккинчи партиясини юборди

    04.03.2020, 11:49

    Ўткир Жумаев Бухоро шаҳри ҳокими этиб тайинланди

    04.03.2020, 11:19

    Тошкентда уч қаватли кўприк қурилаётгани сабаб айрим йўллар 10 кунга ёпилади

    04.03.2020, 10:50

    Ўзбекистонда коронавирус тарқалган 14 давлатдан келган фуқароларни карантинга олиш ҳақида қарор қабул қилинди. Карантинни бузганлар жавобгарликка тортилади

    04.03.2020, 10:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.