Тошкентда 3 март соат 23:00 дан 13 мартга қадар Яшнобод туманидаги Махтумқули кўчасининг Паркент ва Паҳлавон Маҳмуд кўчалари оралиғидаги қисми вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йўллар Паркент ва Махтумқули кўчалари кесишмасидаги уч қаватли кўприк қурилиши ишларини жадаллаштириш ва иш жараёнида хавфсизликни таъминлаш мақсадида ёпилади.
Шу вақт оралиғида ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланувчи транспорт воситалари айланма йўллар орқали юриши мумкин.
Изоҳ (0)