4 март куни Бухоро шаҳар фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати.
Бухоро вилоят ҳокими қарорига асосан, шу вақтгача Бухоро шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган Ўткир Жумаев Бухоро шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлиги маълум қилинди.
Шаҳарнинг аввалги ҳокими Карим Камолов олдинроқ бош вазир ўринбосари ўтиб тайинланган Ўктам Барноев ўрнига Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)