• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Отабек Муродовнинг озодлиги 5 йилга чекланди. У ДХХ собиқ раисининг жиноятларини фош қилишга ёрдам берган, зарарни тўла қоплаган

    Ўзбекистон Ҳарбий судида 25 февраль, сешанба куни, Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган Ўзбекистон собиқ бош прокурори Отабек Муродов ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва унинг ўринбосари Жаҳонгир Эгамовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

    Отабек Муродов (архив).

    Отабек Муродов (архив).
    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Ўтказилган ёпиқ суд мажлисида судланувчиларнинг, 70 дан ортиқ жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб, муҳокама қилинди. Дастлабки тергов органи томонидан тўпланган далилларга баҳо берилиб, судланувчиларнинг важлари текширилди. Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, судланувчи Отабек Муродовни бир қатор жиноятларни содир этганликда айбли деб топди.

    Таъкидланишича, Отабек Муродовга жазо белгилашда суд Конституция ва жиноят қонунчилигида белгиланган инсонпарварлик ва адолат тамойилларига ҳам асосланган. Хусусан, судланувчининг содир этган жиноятлари учун чин кўнгилдан пушаймон эканлиги ва жиноий қилмишларни фош қилишда фаол ёрдам берганлиги ҳамда жиноят оқибатида етказилган зарар тўла қопланганлиги эътиборга олинди (Олий суд ахборотида зарар миқдори очиқланмаган).

    Натижада содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, судланувчининг шахси, оилавий аҳволи, яшаш жойидан ижобий тавсифлангани каби жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар эътиборга олиниб, Отабек Муродовга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    «Шунингдек, суд ҳукмига кўра, Ихтиёр Абдуллаевга 19 йил, Жаҳонгир Эгамовга 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ҳар бири муайян муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди», — дейилади Олий суд ахборотида.

    Отабек Муродов

    Отабек Муродов 2018 йил 31 январидан 2019 йил 20 июнига қадар Ўзбекистон Бош прокуратурасига раҳбарлик қилган. Бунгача, 2017—2018 йилларда Президент давлат маслаҳатчиси, 2015—2017 йилларда адлия вазири ўринбосари, 2010—2015 йиларда Президент девонида, 1998—2010 йилларда Бош прокуратурада турли лавозимларда фаолият олиб борган.

    Олий Мажлис Сенатининг 2019 йил 21 июнь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев бир кун аввал ишдан олинган собиқ бош прокурор Отабек Муродовни танқид қилиб, уни порахўрликда айблаган ва унга нисбатан жиноят иши очилганини маълум қилган эди.

    Кейинроқ Бош прокуратура матбуот хизмати Отабек Муродов ўзидан аввалги бош прокурор, ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида тергов қилинаётганини маълум қилди. 2019 йил сентябрида эса Отабек Муродовнинг қамоққа олингани маълум бўлган эди.

    Ихтиёр Абдуллаев

    Ихтиёр Абдуллаев (1966 йилда туғилган) 1990—1997 йилларда Фарғона вилоятида адлия ва судлов органларида турли лавозимларда фаолият олиб борган. 2000—2001 йилларда Андижон вилояти судига раислик қилган, 2002—2006 йилларда адлия вазири биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

    Ихтиёр Абдуллаев (архив).

    Ихтиёр Абдуллаев (архив).
    Фото: «Gazeta.uz»

    У 1997—2000 йилларда Президент давлат маслаҳатчиси хизматида референт, 2001—2002 йилларда Президент давлат маслаҳатчиси ўринбосари, 2006—2010 йилларда Президент давлат маслаҳатчиси бўлган. 2010 йилдан 2015 йилга қадар сенатор, 2015 йил апрелидан эса Бош прокуратурага 15 йил раҳбарлик қилган Рашиджон Қодиров ўрнига Ўзбекистон бош прокурори этиб тайинланган. 2018 йил январида эса у Миллий хавфсизлик хизматининг 23 йиллик раҳбари — Рустам Иноятов ўрнига хизмат негизида ташкил этилган янги тузилма — Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланган эди.

    Ихтиёр Абдуллаев 2019 йил февралида Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилган, бунга расман унинг соғлиғи ёмонлашгани, сўнгги бир йил давомида икки марта оғир операцияни бошдан ўтказгани сабаб қилиб кўрсатилган эди. Кейинроқ, 2019 йил май ойида Абдуллаевнинг «порахўрлик ботқоғи»га ботгани ҳақида мақолалар пайдо бўлди, июнда эса Бош прокуратура Ихтиёр Абдуллаевга нисбатан жиноят иши очилганини тасдиқлади. Июль ойида эса Абдуллаев иши бўйича суд бошланган эди. Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Отабек Муродов ҳам айнан Абдуллаев иши доирасида қамоққа олингани хабар қилинган эди.

    2019 йил 27 сентябрда Ўзбекистон Ҳарбий суди Ихтиёр Абдуллаевни жиноий уюшма ташкил этиб, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, уюшган гуруҳ ва жиноий уюшма манфаатларини кўзлаб, жуда кўп миқдорда пора олиш, Ўзбекистон манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш, товламачилик, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ва шу каби бир қатор жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, жиноятлар мажмуи тариқасида унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган эди.

    25.02.2020, 15:49   Изоҳ (0)   89926
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тўй-маросимлар ўтказиш тартибини бузганлар қанча жарима тўлаши маълум бўлди

    25.02.2020, 15:44

    Ҳокимларнинг 90 фоизи профилактик кўрикдан ўтмаслиги маълум бўлди

    25.02.2020, 14:31

    Андижондаги газ «заправка»да Nexia портлади (видео)

    25.02.2020, 13:27

    Каттақўрғонда эр боласини кўрсатмаган собиқ турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди

    25.02.2020, 13:08

    Хивада 400 доллар пора сўраган кадастр ходими қўлга олинди

    25.02.2020, 12:22

    Шовотда бандликка кўмаклашиш маркази директори пора олаётганида қўлга тушди

    25.02.2020, 11:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Келажакда Сомон йўли Andromeda галактикаси билан тўқнашиши мумкин — тадқиқот

    Дунё | 12 август, 19:25

    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

    Реклама | 12 август, 18:00

    “Овоз” огоҳлантирилди: лойиҳада Шерали Жўраев қўшиғи бўйича муаллифлик ҳуқуқи бузилган

    Ўзбекистон | 12 август, 19:13

    Аргентинада Нетаньяхуни мамлакатга келган тақдирда ҳибсга олиш сўралмоқда

    Дунё | 12 август, 19:10

    “Калмар ўйини: Америка” сериалининг суратга олиш ишлари декабрь ойида бошланади

    Кино | 12 август, 19:00

    “Манчестер Сити” 120 млн евролик футболчи харид қилади

    Спорт | 12 август, 18:55

    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

    Реклама | 12 август, 16:30

    Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг 50 фоизига сув тежовчи технологиялар жорий этилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 12 август, 18:52

    “Apple монополияга қарши кураш тўғрисидаги қонунларни бузмоқда” — Илон Маск

    Дунё | 12 август, 18:50

    “Дунё садолари”га келаётган қўшиқчи Араш ўзбекистонлик тадбиркордан 25 минг доллар қарздор. У жавобгарликка тортиладими?

    Ўзбекистон | 12 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.