Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи эркак фарзандини кўрсатмагани учун турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирган, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Аниқланишича, 2020 йил 20 февраль куни каттақўрғонлик К.Ҳ. оилавий келишмовчилик туфайли уйидан кетиб қолиб, Каттақўрғон шаҳридаги отасининг уйида яшаб келаётган турмуш ўртоғи Б.М.нинг ёнига маст ҳолда бориб, ўғлини кўрмоқчилигини айтган. Ўғлини кўрсатмагани учун хотини билан тортишиб, жанжал давомида К.Ҳ. ёнидаги ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғи Б.М.нинг кўкрак, елка ва қорин соҳаларига жароҳат етказаган. Жанжал овозини эшитиб, уларни ажратиш учун келган қайнотаси И.М.ни ҳам пичоқ билан жароҳатлаб, воқеа жойидан қочган.
Самарқанд вилоят прокуратураси баёнотига кўра, Б.М. ва И.М. шифохонага олиб борилагани. Тиббий ёрдам кўрсатилганлигига қарамай Б.М. олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан шу куни Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, К.Ҳ. ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)