• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳокимларнинг 90 фоизи профилактик кўрикдан ўтмаслиги маълум бўлди

    Имтиёзли тоифадаги беморларга бериладиган ордерларни ажратишда шаффофликни таъминлаш ва навбат кутишларни йўқ қилиш мақсадида тиббий танлов комиссияси таркибига жиддий ўзгаришлар киритилиши кутилмоқда. 21 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда таъкидланишича, кучли жамоатчилик назорати ўрнатилишини даврнинг ўзи тақозо қилмоқда.

    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

    «Дарё» мухбири Миролим Исажоновнинг хабар беришича, таҳлилий-танқидий руҳда кечган тадбирда депутатлар ва ССВ расмийлари ордер бериш тартибига оид бир қатор таклифларни илгари суришди. Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев ордер айнан эҳтиёжманд фуқароларга ажратилиши ва онлайн режим яратиш лозимлигини билдирди.

    «16 та республика илмий-амалий тиббиёт марказига даволаниш учун бериладиган ордерларни ажратиш жараёнига жамоатчиликни жалб этишимиз керак. Жамоатчилик назорати ўрнатилса, бу тизим анча тартибга солинади. Бу бўйича вазирлик томонидан тегишли кўрсатма берилади ва ҳудудлардаги тиббий-танлов комиссияси таркибига жамоатчилик вакиллари, депутатлар киритилади.

    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

    Ордерга ҳақиқий муҳтож бўлган беморларни аниқлаб, уларнинг рўйхатини шакллантириш асосий масалалардан биридир. Бу борада, аввал, қўмита ва вазирлик ўртасида қўшма дастурни ишлаб чиқиш тарафдориман. Вилоят тиббий-танлов комиссияси, ихтисослашган марказлар, вазирлик ва қўмитага уланган онлайн тизим яратилиши керак. Шу орқали ордер олиш учун рўйхатда турган инсонларни жамоатчилик кузатиб боради. Бунинг учун озгина вақт керак, албатта. Муҳими бемор эмас, унинг ҳужжатлари электрон ҳолатда ҳаракатланиши керак. Ушбу тизимни йўлга қўйишда парламент аъзолари яқиндан кўмаклашишини истардим», — деди Юсупалиев.

    Фото: Халқаро пресс клуб

    Фото: Халқаро пресс клуб

    ССВ расмийсининг айтишича, нафақат фуқаролар, балки ҳокимлар ҳам профилактик кўрикдан тез-тез ўтмайди.

    «Ҳеч кимга сир эмас, кўпчилик ўз соғлиғига беэътибор бўлади. Ётиб қолса, шифохонага боради. Унгача Худо хоҳласа, яхши бўлади, деб юраверамиз. Биз ҳозир юқори технология деймиз, у етмаяпти, бу етмаяпти, инсулт бўлди, ётиб қолди, деймиз. Унгача бориш даврида нима қилдингиз, деган саволга кўпчилигимиз жавоб беролмаймиз. Ҳокимлар билан гаплашганимизда ‘Ўзингиз охирги марта профилактик кўрикдан қачон ўтдингиз?’ дейилса, тўғрисини айтаман, 90 фоизи ўтмаганман, дейди. Шунинг учун ихтисослашган тиббий ёрдамга етгунга қадар биргаликда ҳаракат қилиб, ишлашимиз керак.

    Президентимиз ҳам юқумли бўлмаган – инфаркт, инсулт, онкологик касалликларнинг олдини олиш бўйича муҳим чора-тадбирлар кўриш масаласини қўйди. Бу ишни тегишли марказимиз билан бошладик. Бундан ташқари, 40 ёшдан юқори аҳоли ўртасида сўровнома тарқатиб, юқумли бўлмаган касалликлар қайси омиллар туфайли келиб чиқаётгани, қайси сабабларни йўқ қилишимиз ва қандай тавсиялар беришимизни атрофлича ўрганмоқдамиз», — деди Баҳодир Юсупалиев.

    25.02.2020, 14:31   Изоҳ (0)   27505
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижондаги газ «заправка»да Nexia портлади (видео)

    25.02.2020, 13:27

    Каттақўрғонда эр боласини кўрсатмаган собиқ турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди

    25.02.2020, 13:08

    Хивада 400 доллар пора сўраган кадастр ходими қўлга олинди

    25.02.2020, 12:22

    Шовотда бандликка кўмаклашиш маркази директори пора олаётганида қўлга тушди

    25.02.2020, 11:21

    Тошкент вилоятида сохта купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

    25.02.2020, 10:53

    Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга нима совға қилгани маълум бўлди

    25.02.2020, 10:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.