“Манчестер Сити” ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида катта харидни амалга ошириши мумкин. Испаниянинг Fichajes нашри хабарига кўра, “шаҳарликлар” ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида “Брайтон” футболчиси Карлос Балебани сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

21 ёшли камерунлик ярим ҳимоячи Фабиан Ҳьюрселер қўл остида “Брайтон”нинг энг муҳим ўйинчиларидан бирига айланган. Ўтган мавсумда у клуб таркибида жами 40 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Қолаверса, турли позицияларда ўйнай олиши ва кучли жисмоний ҳолати “шаҳарликлар” эътиборини тортган. Пеп Гвардиола эса уни жамоанинг тезкор ўйин услубига мос футболчи сифатида кўрмоқда.
ESPN нашри маълумотига кўра, “Брайтон” Балебанинг нархини 120 миллион евро этиб белгилаган. Шунингдек, футболчининг собиқ клуби — “Лилль” трансфер суммасининг 20 фоизини олади. Бу тахминан 30 миллион еврога тенг.
Расмий музокаралар ҳали бошланмаган бўлса-да, “Сити” трансфер ойнаси якунига қадар Балебани сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради. Балеба ҳозирча “Брайтон”да қолмоқчи эканини билдирган бўлса-да, “Манчестер Сити” каби жамоага ўтиш имконияти унинг фикрини ўзгартириши мумкин. Агар трансфер амалга ошса, у “Манчестер Сити” тарихидаги энг қиммат харидлардан бирига айланади.
- Transfermarkt портали Балебанинг қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
- Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Изоҳ (0)