• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг 50 фоизига сув тежовчи технологиялар жорий этилгани маълум қилинди

    Президент Шавкат Мирзиёев 12 август куни сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, 2020—2024 йилларда сув ресурсларини бошқаришга 60 триллион сўм бюджет маблағлари ҳамда 622 миллион доллар хорижий инвестиция йўналтирилган. Натижада 2020 йилда сув тежовчи технологиялар қўлланган майдонлар жами суғориладиган майдонларга нисбатан 4 фоизни ташкил этган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 50 фоизга етган.

    Тақдимотда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025–2028 йилларга мўлжалланган дастури таҳлил қилинган. Дастурда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга устувор аҳамият қаратилгани айтилган. Шу мақсадда 2 минг 551 километр ирригация тармоқлари реконструкция қилиниши белгиланган. Насос станцияларидаги эски ускуналарни тежамкорига алмаштириш орқали уларнинг йиллик электр энергияси истеъмолини 6,8 миллиард кВт/соатдан 6,2 миллиард кВт/соатгача камайтириш мўлжалланган.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ерларнинг ҳолати ҳам сув сарфида муҳим омил ҳисобланади. Шу боис дастурда сув таъминоти паст бўлган суғориладиган майдонларни 424 минг гектардан 276 минг гектаргача камайтириш кўзда тутилган. Турли даражада шўрланган ҳамда ерости сувининг сатҳи муаммоли бўлган майдонлар ҳам камайтирилади. Натижада фойдаланишдан чиқиб кетган 460 минг гектар ер экишга қайтарилади.

    Яна 1 миллион 400 минг гектар ерда сув тежовчи, шу жумладан, 293 минг гектарда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилади. 20 та йирик иншоотларда назорат-ўлчов ускуналари модернизация қилинади.

    Сув ҳисобини юритишда инсон омилини камайтириш ҳам муҳим. Бу борада 12 мингта мелиоратив кузатув қудуғида ҳамда 1 минг 750 та насосда замонавий мониторинг йўлга қўйилади. 12 та йирик сув хўжалиги иншооти рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган бошқарувга ўтказилади.

    Дастур натижасида бетон қопламали каналлар улуши ҳозирги 39 фоиздан 47 фоизга етади. Ирригация тармоқларининг сифати ошиб, йўқотишлар камаяди. Тежамкорлик ҳисобига бу йил 10 млрд куб метр, 2028 йилга бориб 14 млрд куб метр сув иқтисод қилиниши кутилмоқда.

    Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025—2028 йилларга мўлжалланган дастурини тасдиқлаган.

    Тақдимотда соҳада самарадорликни ошириш, рақамлаштириш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш борасидаги ишлар тўғрисида ҳам ахборот берилган.

    Ҳозирги кунда вилоятлар, туманлар ва хўжаликлар миқёсидаги 18 минг 755 та гидропостни автоматлаштириш бошланган. Кейинги босқич далаларга сув тақсимловчи нуқталарда режалаштирилган.

    Сув хўжалигини рақамлаштириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилган. Соҳага дахлдор идоралардаги 11 та дастурни интеграция қилиб, ягона платформа ишлаб чиқиш, IT-марказ ва Вазиятлар маркази ташкил этиш бўйича топшириқ берилган. Бунда “Ўзбеккосмос” имкониятларидан кенг фойдаланилади.

    Мажлисда 5 минг 200 та насосни электр ва сув ҳисоблагичлар билан жиҳозлаш, йирик насосларни муқобил энергияга ўтказиш вазифаси қўйилган. Бунда олинадиган маълумотлар рақамли платформада жамланади, сувнинг иқтисодий самарадорлиги таҳлил қилиб борилади.

    Бугунги кунда 2 минг 612 та сув объекти давлат-хусусий шерикликка берилган. Энди йирик насослар ҳам хусусий секторга таклиф қилинади. Уларнинг ҳар бири учун алоҳида жозибадор шартлар ишлаб чиқилади.

    Ўтган йили туман ирригация бўлимлари негизида 159 та “Сув етказиб бериш хизматлари” давлат муассасаси ташкил қилинган эди. Ушбу қуйи бўғин фаолиятини яхшилаш мақсадида энди уларга ўз маблағини мустақил тақсимлаш ҳуқуқини бериш кўзда тутилмоқда.

    Соҳада хизматларни яхшилаш ва самарадорликни таъминлаш мутахассислар тажрибасига ҳам боғлиқ. Шу мақсадда 200 ўринли малака ошириш марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

    12 август, 18:52   Изоҳ (0)   364
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ойлик даромади кўплар инфляцияни кучлироқ сезаётгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 22:30

    Коинотда илк бор Қуёш тизимининг эгизаги топилди

    Дунё | 12 август, 22:15

    Россиянинг Украинага босқини ортидан Европа ҳарбий саноатида кескин ўсиш кузатилди

    Дунё | 12 август, 22:05

    Тошкентда маиший чиқиндиларни олиб кетишда янги тизим жорий этилади

    Ўзбекистон | 12 август, 21:50

    Бир карднинг ўзида фожиавий якунланган икки жанг. Бокс тарихидаги қора тун ҳақида

    Бокс | 12 август, 21:49

    ЖАР АҚШ божхона тўловлари туфайли Осиёда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун янги бозорлар изламоқда 

    Дунё | 12 август, 21:40

    “Уларга омад тилайман”: Даниэль Редклифф “Гарри Поттер” сериалида иштирок этмайди

    Кино | 12 август, 21:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.