«Аякс» ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиёш фаолиятини «Челси»да давом эттиради. Бу ҳақда амстердамликлар матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Goal

Таъкидланишича, марокашлик футболчи «Челси» сафига 2020 йилнинг 1 июлида бориб қўшилади. Зиёш жорий мавсумни «Аякс» сафида якунлайди. Буни инглиз клуби ҳам тасдиқлаган.

Трансфер 40 миллион еврони ташкил этган. Бу миқдор турли бонуслар билан 44 миллионга етиши мумкин.

Зиёш 2016 йилнинг 11 сентябрида «Аякс» сафида дебют қилганди. Шундан кейин футболчи жамоа сафида 160 расмий ўйин ўтказиб, 49 та голга муаллифлик қилган.

Аввалроқ Зиёш «Челси» билан беш йиллик шартнома борасида келишувга эришгани хабар қилинганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!