Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (4-0, 3 КО) Тошкент вақти билан 15 февраль тонгида АҚШда навбатдаги жангини ўтказади.
Мелиқўзиевга ушбу жангда мексикалик тажрибали боксчи Марко Антонио Перибан (25-5-1, 16 КО) рақиблик қилади. Бектемир мазкур жангда ўзининг WBA Continental Americas камарини ҳимоя қилади.
Мазкур тўқнашув тонгги соат 06:00 да бошланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик боксчи ўзининг сўнгги жангини 2019 йил, 13 декабрида ўтказиб, унда америкалик Александер Вонни (15-4, 9 КО) мағлуб этганди.
Изоҳ (0)