«Ювентус» футбол клуби Allianz компанияси билан ҳамкорликни узайтирди. Бу ҳақда туринликлар расмий сайтида маълум қилинди.
Германиянинг дунёга машҳур суғурта компанияси Турин клубига 2030 йилга қадар ҳомийлик қилади.
Allianz атамаси «Ювентус»нинг уй стадиони — «Альянс Стэдиум»да сақланиб қолади. Бу ном 2023 йилдан бошлаб асосий жамоа либосларида пайдо бўлади. Шунингдек, компанияда аёллар жамоасига оид бир қатор ҳуқуқлар бўлади.
Келишув умумий миқдорда «Ювентус»га амалдаги келишувдан ташқари қўшимча 103,1 миллион евро даромад келтиради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)