Ўзбекистонлик MMA жангчиси Маҳмуд Муродов (24-6, 15 КО) ўзининг UFC’даги учинчи жангини 18 апрель куни ўтказади. Бу ҳақида спортчининг ўзи маълум қилди.
«Ассалому алайкум. Мен кейинги жанг бўйича шартномага имзо чекдим. Навбатдаги жанг АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида (Бруклин боросида) бўлиб ўтади. Жанг санаси эса 18 апрель (Тошкент вақти билан 19 апрель). Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат. Биргаликда тарих ёзамиз», — дейди Маҳмуд Муродов.
Маълумот учун, 18 апрель куни UFC 249 мусобақаси бўлиб ўтади. Кечанинг асосий жанги эса Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда Тони Фергюсон ўртасида кечади. Муродов эса кеча андеркардида жанг қилади.
Изоҳ (0)