• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Украинадаги очарчилик қурбони бўлган Хива хони. Қўнғирот сулоласининг фожиаси

    Ўтган йил охирида Киевдаги «Ярослав Вал» нашриётида озарбайжонлик украин ёзувчиси Григорий Гусейновнинг «Шарқ шамоли» деб номланган китоби нашр этилди. Бу китоб ҳам, ёзувчининг кўплаб китоблари сингари, тақдири оғир кечган одамларга бағишланган. Янги китобнинг қизиқарли томони шундаки, у сўнгги Хива хони Саид Абдуллахон ва оиласининг Украинадаги ҳаёти тўғрисида ҳозиргача мавҳум бўлган маълумотларни тақдим этади.

    Саид Абдуллахон.

    Саид Абдуллахон.
    Фото: Wikipedia

    Григорий Гусейнов хон сулоласи вакиллари билан бундан қирқ йил олдин учрашган. Ўша пайтда бу сулола вакиллари Украинадалиги ҳатто Ўзбекистон тарихи бўйича мутахассисларга ҳам номаълум эди. Ёзувчи кўп йиллар давомида маълумот тўплади ва энди, унинг сўзларига кўра, бундай китобни нашр этиш вақти келди.

    Григорий Гусейновнинг ўзи – ёзувчи ва журналист, «Кривбасс курери» адабий журналининг бош муҳаррири. Қирққа яқин китоблар муаллифи ва ўнлаб адабий мукофотлар совриндори. Шу жумладан, Украинанинг маданият, адабиёт ва санъат соҳасидаги энг олий мукофоти – Тарас Шевченко номидаги миллий мукофоти совриндори.

    Қуйида китоб ҳақида «Ден» нашрида чоп этилган тақризни келтириб ўтамиз.

    Абдурасул Мадияров ҳикояси

    Григорий Гусейновнинг сўзларига кўра, Хива хонлари Украинага қандай келиб қолгани ҳақидаги ажойиб воқеани у тасодифан билиб қолган. 80-йилларнинг бошларида ёш журналист, Хива хони Саид Абдуллахоннинг жияни – Кривой Рогда шаҳрида яшаган Абдурасул Мадияров билан учрашган.

    «Ўшандан бери уч йил давомида биз Абдурасул билан доимо учрашиб турдик; ундан эслаган нарсаларини сўрар эдим. У яхши хотира ва ўткир ақлга эга паст бўйли кекса одам эди. Абдурасул жуда аниқ ва қизиқарли ҳикоячи эди», – дейди Григорий Гусейнов.

    Абдурасул Мадияров 91 йил умр кўрди. У оддий отбоқар бўлиб ишлади. Ўз кучи билан кичикроқ уй қурган. Уруш пайтида немислар уни ва катта қизини Германияга ишлаш учун олиб кетган. Қайтиб келиб, Абдурасул конда ишлашни давом эттирган. Ундан Хива хонлари сулоласининг оилавий тарихини эшитган Григорий Гусейнов «Комсомольская правда» газетасида бу ҳақда мақола ёзган. Нашриёт нафақат мақолани чоп этган, балки бу ҳақда каттароқ ҳажмли янги материал тайёрлашни сўраган. Шундай қилиб, Григорий Жамолович Ўзбекистон ва Украина тарихидаги номаълум саҳифани очган.

    Григорий Гусейнов.

    Григорий Гусейнов.
    Фото: Nikopolnews

    Илгари Хива хонининг оиласи 1920 йилда Москвага олиб кетилганидан кейин нима бўлгани ҳақида ишончли маълумот йўқ эди. «Мен Хива хонлари ҳақидаги биринчи материалларни чоп эттирганимда Кривой Рогга Ўзбекистондан юқори мартабали амалдорлар, музей ходимлари, тарихчилар, санъаткорлардан иборат делегациялари кела бошлади. Абдурасул Мадияровни Хивага боришга кўндиришди. Хивадан қайтиб келганида, таассуротлари ҳақида гапирар экан, у жуда таъсирланиб кетган эди», – хотирлайди Гусейнов.

    Хоразм давлатининг ҳукмдори

    Хива Хоразм хонлигининг пойтахти бўлган, у ерда XVIII асрдан бошлаб ўзбекларнинг Қўнғирот сулоласи ҳукмронлик қилган.

    Амударё бўйидаги серҳосил воҳада пайдо бўлган Хоразм тарихи, бир неча асрларга бориб тақалади. Хоразм тарихий манбаларда илк бор милоддан аввалги VII асрда қайд этилган. Юнон ва Рим тарихчилари ва географлари, шунингдек, хитойлик муаллифлар ҳам Хоразм ҳақида ёзганлар. Мўғуллар босқинигача бўлган даврда хоразмшоҳлар Ўрта Осиё, Эрон, Кавказ ва Афғонистон ҳудудларини қамраб олган улкан империяни бошқарган. Хоразмда – Хитойдан келадиган Буюк ипак йўлидаги муҳим йўналишда – савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, меъморчилик, фан ва адабиёт гуллаб-яшнаган. Икки ярим минг йиллик тарихга эга ушбу давлатнинг ўтмиши мураккаб ва фожиалидир.

    XIX аср охирида Хоразм Россия империяси протекторатлиги остига тушади ва у Хива хонлиги деб номланади. Сўнгги хоннинг бобоси машҳур шоир, отаси эса рус генерали ва давлат арбоби бўлган. Россия империяси қулаганидан сўнг мустақил Хоразмни қайта тиклашга уринишлар бошланди. Хоразмнинг сўнгги ҳукмдори Саид Абдуллахон ҳарбий тўнтаришдан кейин тахтга ўтирди, лекин у узоқ вақт ҳукмронлик қилмади, хон ҳақиқий ҳокимиятга эга эмас эди. Чунки Хоразмдаги ҳамма ишларни вазир Жунайдхон бошчилигидаги ҳарбийлар бошқарган. Эҳтимол, кейинчалик айнан шу нарса Саид Абдуллахоннинг ҳаётини сақлаб қолгандир.

    1919 йилнинг кузида Москвада Хива хони ҳокимиятини ағдариш тўғрисида қарор қабул қилинди. Қизил армиянинг ҳарбий қисмлари Хоразмга юборилди. 1920 йил февраль ойининг бошларига келиб Жунайдхон қўшини тўлиқ мағлубиятга учради. Саид Абдуллахон ВЧК томонидан ҳибсга олиниб, 1920 йил 2 февралда тахтдан воз кечди.

    Хон ва унинг оиласи устидан маҳкама 1920 йилнинг 12 июнида бошланди. Ҳукмга кўра, Саид Абдуллахон ва унинг тахтни эгаллаши мумкин бўлган эркак қариндошлари Хоразм Халқ Совет Республикасидан чиқариб юборилди. Бундан ташқари, барча мол-мулклари – пул, заргарлик буюмлари, уй-жой, ер ва хонга қарашли инсонларнинг ҳам мулки мусодара қилинди. Саид Абдуллахондан ташқари унинг уч ўғли, укаси ва тўрт жияни қувғинга ҳукм қилинди.

    Григорий Гусейновга сургун тўғрисида хоннинг Украинада истиқомат қилган жияни Абдурасул Мадияров гапириб берган. Аввал депортация қилинганлар Хивадан Тошкентга олиб борилди ва у ердан қўриқчилар билан таъминланган поездда Самара шаҳрига жўнатилди. Кейин уларни Москва вилоятига ўтказиб, лагерларда сақлашди.

    1922 йилнинг 12 февралида маҳбуслар, шу жумладан Саид Абдуллахон ҳам кутилмаганда озод қилинди. Улар Украинадаги Верховсево станцияси яқинидаги қишлоққа жойлашиб, у ерда губерния полициясининг отхонасида ишлади. Бир неча ойдан кейин уларни Кривой Рогдаги «Большевик» конига ишга ўтказишди ва оиланинг барча аъзоси кон казармаларига жойлаштирилди. Баъзиларини, шу жумладан хонни ҳам ишлатишди – у шахтада тунги қоровул бўлиб ишга қабул қилинди. У ерда Саид Абдуллахонга «Хон» лақаби берилди.

    Бироқ, кўпчилик улар билан ишлаб юрган бу одам Хоразм давлатининг ҳақиқий ҳукмдори эканини англамасди. Хивалик муҳожирларнинг ёшроқлари ер ости ишларида кончи сифатида ишлай бошлади. Уларнинг барчаси охир-оқибат ўз оилаларини қурди. Хоразмдан эса тарқаб кетган хон оиласи очлик ва камбағаллик чегарасида яшаётгани, садақа ёки қўшниларнинг ёрдами билан кун кўраётгани ҳақидаги машъум хабарлар этиб келарди. Бу ҳақда билган сургундагилар 1925 йилнинг июль ойида ГПУнинг Кривой Рогдаги бўлимига, СНК УССР ва Бутунукраина Марказий ижроия қўмитасига ўз уйига, Хоразмга қайтишларига рухсат беришларини илтимос қилиб мурожаат қилди. Украина ГПУси Москвага материалларни юборди, аммо у ердан хоннинг оиласини ватанига қайтариш «оммага таъсир қилиши мумкинлиги» сабабли рад жавоби берилди.

    Ҳаёт ва тақдир мусибатлари

    30-йилларнинг бошларида Украина ССРда оммавий очарчилик бошланди. Кекса Саид Абдуллахон дизентерия билан касалланиб, кондаги шифохонага ётқизилди. Орадан бир ой ўтгач, Хиванинг сўнгги хони бўлмиш Саййид Абдуллахон узоқ давом этган касаллик ва тўйиб овқатланмаслик натижасида вафот этди. Украина голодомори (очарчилиги) қурбонларидан бири бўлган Хоразм ҳукмдори, конга дафн қилинди. Унинг қабри жойлашган ер вақт ўтиши билан йўқолиб борди ва ҳанузгача номаълум бўлиб қолмоқда.

    Хоннинг яқин қариндошларининг ҳаёти эса бундан ҳам фожиали кечди. Унинг акаси Муҳаммадёр сургун қилинган пайтдаёқ аллақачон 70 ёшли кекса одам эди. У ишлай олмади ва оммавий очлик бошланганидан кейин тиланчилик қилишга мажбур бўлди. Кичик укаси – Ибодуллоҳ болалигидан кар эди ва у ҳаёти давомида деярли ишламади. У асосан кон атрофидаги маҳаллий бозорда тиланчилик қилди ва бир куни тасодифан юк машинаси босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди.

    1933 йилда, хон вафот этганидан сўнг, сургундагиларга ниҳоят Ўрта Осиёга қайтишга ёки СССРнинг бошқа минтақаларига жойлашишга ижозат берди. Саид Абдуллахоннинг ўғиллари – Раҳматулла ва Юсуф Ёқублар Тошкентга кўчиб ўтди, у ерда баъзи қариндошлари яшар эди. Саид Абдуллахоннинг акаси Муҳаммадёр ҳам ватанига қайтишга қарор қилди. У 1936 йилда Тошкентда вафот этди. Хоннинг яна бир ўғли бўлмиш Саид Абдулла украиналик рафиқаси билан урушдан олдин Ўзбекистонга кўчиб ўтиб, бу ерда таржимон бўлиб, кейинчалик эса геолог разведкачи бўлиб ишлади. 1941 йилда у бир кишини машинада уриб юборди ва беш йилга сургунга ҳукм қилинди. Хоннинг ўғли 1960 йилларнинг бошларида вафот этди.

    Совет даврида барча сургундагиларга ҳар қандай жойда яшашга рухсат берилган, аммо Хивага қайтиш тақиқланган. Оила қуриб, иш бошлаган хоннинг баъзи қариндошлари Кривой Рогда қолган.

    «Шарқ шамоли» китоби ҳақида

    Саид Абдуллахоннинг жиянларидан бири Абдурасул Мадияровнинг авлодлари ҳозирда Украинада истиқомат қилмоқда. Бу оила ҳақидаги ҳикоя Григорий Гусейновнинг «Шарқ шамоли» китобида баён этилган. Бу албатта қатъий илмий изланиш бўлмай, Абдурасул Мадияровнинг кўп соатлик хотиралари ва архив маълумотлари асосида ёзилган.

    Китобда хоннинг авлодлари томонидан ёзувчига тақдим этилган кўплаб фотосуратлар, ҳужжатлар ва қўлёзмалар мавжуд. Шунга қарамай, «Шарқ шамоли» китоби ўз мазмунига кўра жуда долзарбдир. У Украина ва Ўзбекистон халқлари қандай қилиб энг қийин дамларда бир-бирини қўллаб-қувватлагани, шу жумладан, уруш пайтида Украинанинг кўплаб аҳолиси Ўрта Осиёга эвакуация қилингани, украиналиклар эса ўз ерларида, ўша пайтда очарчилик йиллари бўлса-да, хиваликларни имкон қадар қўллаб-қувватлагани ҳақида сўзлайди.

    09.02.2020, 09:41   Изоҳ (1)   217263
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 5312631762@telegram.org / 30.07.2023, 15:45

      Sharq shamoli kitobi Õzbekistonda nashirdan chiqanmi

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда қабрни таҳқирлашга уринган аёлга қўл кўтарган шахсларга жазо тайинланди

    09.02.2020, 09:13

    Қашқадарёда 10 млн сўм сохта пул ясаб, муомалага чиқарган шахслар қўлга олинди

    08.02.2020, 23:14

    Тошкентда бузилишга тушган нотурар жой объектлари учун бино ва ер ажратиш тартиби муҳокамага қўйилди

    08.02.2020, 22:54

    Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси: Ўзбекистон нафақат Ухань, балки Хитойнинг чекка минтақаларидан ҳам фуқароларини эвакуация қилган кам сонли давлатлардан бўлди

    08.02.2020, 22:35

    Бош прокуратура Янгийўлда бузилаётган уйлар бўйича изоҳ берди

    08.02.2020, 21:17

    Видео: Самарқандда ит кўчага ташлаб кетилган чақалоқ ҳаётини сақлаб қолди

    08.02.2020, 20:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.