Самарқандда ит кўчага ташлаб кетилган чақалоқ ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда «Замон» ахборот дастури хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 6 февраль куни 21 яшар аёл қиз фарзандни дунёга келтириб, дарахтзорга ташлаб кетган. Чақалоқни ит топиб олиб, тишига илиб, эгасининг олдига олиб боради. Эгалари гўдакнинг яшаб кетишидан умид қилиб, тез тиббий ёрдамни чақиради. Чақалоқ касалхонанинг туғруқ бўлимига олиб келинади.
Шифокор Шодиёр Ашуровнинг айтишича, чақалоқ ўртача оғир ҳолатда келтирилган. Кўрикдан ўтказилганда унинг муддатида туғилгани, вазни 3 килограммдан ортиқ эканлиги маълум бўлган. Ҳозирда гўдакнинг ҳолати қониқарли эканлиги, керакли муолажалар қилинаётгани билдирилган.
Изоҳ (0)