• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда бузилишга тушган нотурар жой объектлари учун бино ва ер ажратиш тартиби муҳокамага қўйилди

    Тошкентда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан нотурар жой объектлари бузилишга тушган юридик ва жисмоний шахсларга тенг қийматли бино-иншоот ва ер участкалари ажратиш тартиби тўғрисидаги низом муҳокамага қўйилди.

    Фото: «Nuz.uz»

    Фото: «Nuz.uz»

    Тегишли ҳужжат лойиҳасига кўра, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш фақат қуйидаги мақсадларда йўл қўйилади:

    мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ерларни бериш;

    халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;

    фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;

    автомобиль йўллари ва темир йўллар, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, туннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);

    аҳоли пунктлари бош режаларини давлат бюджети маблағлари ҳисобига объектлар қуриш қисмида ижро этиш, шунингдек, қонунлар ва президент қарорларида тўғридан тўғри назарда тутилган бошқа ҳоллар.

    Давлат органининг мулкдорга тегишли нотурар жой бинолари жойлашган ер участкаси ёки унинг бир қисмини ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарачи билан келишган ҳолда олиб қўйиш тўғрисидаги қарори қабул қилиниши муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига фақатгина қонунларда белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилиб, бунда мулкдорнинг бузилишига тушган кўчмас мулк объекти эвазига аввалги нотурар жой объектининг умумий майдонидан кичик бўлмаган (тенг қийматли) кўчмас мулк объекти берилади ва улар ўртасидаги тафовут ўрнатилган тартибда томонларнинг нотариал тасдиқланган келишувига асосан қопланади.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган «Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида Низомнинг:

    1) 36-бандига мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси олиб қўйилиши тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва мулкдорлар билан икки томонлама Келишув имзоланиб, нотариал тартибда тасдиқланади;

    2) 42-бандига асосан, кўчмас мулк объектлари бузиб ташланиши муносабати билан мулкдорларга компенсациянинг қуйидаги турлари берилиши шарти билан келишув имзоланади:

    а) пул маблағлари;

    б) бошқа кўчмас мулк объектларини мулк қилиб бериш;

    в) ер участкасини ажратиб бериш;

    г) келишувда назарда тутилган компенсациянинг бошқа турлари билан қоплаш ишларини амалга ошириш.

    Томонларнинг келишувига биноан мулкдорга кўчмас мулкни баҳолаш қийматини ҳисобга олган ҳолда компенсациянинг бир неча турлари берилиши мумкин.

    Бузиб ташланган кўчмас мулк ўрнига янги қурилаётган кўчмас мулк объекти бериш муддати бошқа кўчмас мулк объекти вақтинча фойдаланишга берилган кундан бошлаб 24 ойдан ошмаслиги керак. Агар кўрсатилган муддатда янги кўчмас мулк объекти берилмаса, ташаббускор мулкдорга ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,01 фоиз миқдорида жарима тўлайди. Бунда жарима миқдори бузиб ташланган кўчмас мулк объекти қийматининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.

    Компенсация сифатида мулк тақдим этилиши назарда тутилган келишув қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

    Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг ер участкасини олиб қўйиш тўғрисида қарори қабул қилингандан сўнг, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати ушбу ҳудуддаги бузилишга тушган нотурар жой бинолари рўйхатини тегишли туман комиссиясига тақдим этади.

    Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг, юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарларни қоплаш ва компенсация (кўчмас мулк объекти ёки ер участкаси) бериш масалаларини ҳал этиш учун нотурар жой бинолари мулкдорлари томонидан туман комиссияга бузилишга тушган кўчмас мулк объектига тегишли мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (давлат ордери, ҳукумат ва бошқа давлат бошқарув органлари қарорлари, суднинг қонуний кучга кирган ҳукм, қарор, ажримлари, олди-сотди шартномаси ва бошқа турдаги битимлар), кадастр ҳужжатлари, баҳолаш ҳисоботи (фотосуратлар ва мулк ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар) топширилади.

    Комиссия тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, бузилишга тушган нотурар жой бино ва иншоотлар эвазига компенсация тариқасида бошқа манзилдан аввалги нотурар жой объектининг умумий майдонидан кичик бўлмаган (тенг қийматли) кўчмас мулк объектларини ёки ер майдонини ажратиб бериш тўғрисида баённома мулкдор билан келишилган ҳолда расмийлаштиради.

    Баённоманинг тасдиқланган нусхаси Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этилади.

    Мазкур баённомага мувофиқ, мулкдор бузилишга тушган нотурар жой бино ва иншоотлари эвазига бошқа манзилдан аввалги нотурар жой объектининг умумий майдонидан кичик бўлмаган (тенг қийматли) кўчмас мулк объекти ёки ер участкаси ажратиб бериш тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилади.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги аризани тааллуқлилиги бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Муниципал активларни бошқариш маркази» ДУК ёки Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига муносабат белгиси бўйича мулкдорга таклиф бериш учун юборади.

    Марказ ёки Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бузилишга тушган (давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олинаётган ер участкасидаги) нотурар жой бино ва иншоотлар ўрнига ёки олиб қўйилган ер участкаси ўрнига мулкдорга Тошкент шаҳар ҳудудидаги бошқа манзиллардан аввалги нотурар жой объектининг умумий майдонидан кичик бўлмаган (тенг қийматли) кўчмас мулк объектларини ёхуд ер участкасини таклиф қилади.

    Таклиф этилган кўчмас мулк объектларидан бири мулкдор томонидан маъқулланганидан сўнг, ушбу кўчмас мулк объектини бузилишга тушган кўчмас мулк объекти ўрнига мулкдорга ажратиб бериш тўғрисидаги Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори лойиҳаси беш иш куни давомида Марказ томонидан тайёрланади.

    Қарор лойиҳасига мазкур Низомнинг 7-бандидаги ҳужжатлар нусхалари, тегишли туман ҳокимлигининг комиссияси баённомаси илова қилиниб, Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Қурилиш бош бошқармаси, марказ, мулкдор ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг масъул шахслари билан келишилади.

    Қарор қабул қилингандан сўнг, Марказ бузилишга тушган (давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олинаётган ер участкасидаги) ҳамда ўринга-ўрин берилаётган кўчмас мулк объектларини баҳолаш бўйича баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган баҳоловчи ташкилотга беш иш куни мобайнида буюртма беради.

    Бузилишга тушган (давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олинаётган ер участкасидаги) ҳамда ўринга-ўрин берилаётган кўчмас мулк объектларини баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботини экспертизадан ўтказиш бўйича тўловлар баҳоловчи ташкилотлар билан тузилган тегишли шартномалар асосида Марказ томонидан амалга оширилади.

    Баҳолаш натижаларига кўра мулкдор ҳамда Марказ ўртасида келишув битими расмийлаштирилади.

    08.02.2020, 22:54   Изоҳ (0)   32190
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси: Ўзбекистон нафақат Ухань, балки Хитойнинг чекка минтақаларидан ҳам фуқароларини эвакуация қилган кам сонли давлатлардан бўлди

    08.02.2020, 22:35

    Бош прокуратура Янгийўлда бузилаётган уйлар бўйича изоҳ берди

    08.02.2020, 21:17

    Видео: Самарқандда ит кўчага ташлаб кетилган чақалоқ ҳаётини сақлаб қолди

    08.02.2020, 20:58

    Тошкентнинг 8 та туманида тергов бўлинмаларига аёллар раҳбар этиб тайинланди

    08.02.2020, 20:39

    Наманганда Умрага отланган 90 яшар онахонга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди

    08.02.2020, 19:17

    Миришкорда аҳолини қийнаб келаётган бир неча йиллик муаммо депутат аралашуви билан ҳал этиладиган бўлди

    08.02.2020, 18:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамдаги тўфонда 5 киши ҳалок бўлиб, 2 киши бедарак йўқолди

    Дунё | 15 июн, 23:34

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Окленд Сити” дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди

    Спорт | 15 июн, 23:24

    “Ўзим ҳам хавотирдаман” — профессор Зарифбой Ибодуллаев руҳий беморлар билан бўлаётган аянчли ҳолатлар ҳақида

    Ўзбекистон | 15 июн, 22:42

    Суперлига. “Насаф” ва “Динамо”дан ғалаба, “Сурхон” — “Нефтчи” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 15 июн, 22:14

    Қозон ва Нижнекамск аэропортлари дрон ҳужуми хавфи сабабли вақтинча ёпилди

    Дунё | 15 июн, 21:56

    Туркияда ҳаво шари қулаб тушди

    Дунё | 15 июн, 21:25

    АҚШда мамлакат бўйлаб 2 мингга яқин жойда намойиш ўтказилди

    Дунё | 15 июн, 20:53

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.