• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда қабрни таҳқирлашга уринган аёлга қўл кўтарган шахсларга жазо тайинланди

    Ижтимоий тармоқларда қабрни таҳқирлашда айбланиб, калтакланаётган аёл тасвирланган видео тарқалди. Қашқадарё ИИБ мазкур ҳолатга ойдинлик киритиб, воқеа 2019 йил 1 сентябрь куни Китоб тумани «Улуғбек» маҳалла фуқаролар йиғинидаги «Қабри Охун» қабристонида юз берганини ёзди.

    Фото: «Kun.uz»

    Мазкур воқеа юзасидан суриштирув олиб борган «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошевнинг хабар беришича, аёлни калтаклаганлар — Умид Аҳмедов, Муҳтарама Қурбонова, Амрулло Қурбоновнинг ҳар бирига 7 февраль, жума куни, Китоб тумани Маъмурий суди томонидан энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

    Фото: «Дарё»

    Шаҳрисабзлик аёл томонидан қабри очилган марҳум Турсун Аҳмедов яқинларининг «Дарё» мухбирига маълумот беришича, марҳумнинг қабри 2019 йил 1 сентябрь куни иккинчи маротаба очилган.

    — Отамнинг қабри 2019 йил 21 июль куни ҳам очилган эди, — дейди Умид Аҳмедов. — 22 июль куни менга қўшнимиз телефон қилиб, «отангнинг қабри очиқ ётибди», деди. Барча ишимни ташлаб қабристонга бордим. Борсам, ҳақиқатан ҳам қабр кавланган ва марҳум отамнинг жасади кўриниб турибди. Устига кесак тушиб ётган экан. Тезда қабрни ёпдик. Вақтида улгурган эканмиз, қабр очиқ ҳолда анча пайт қолиб кетганда итлар мурдани судраб олиб кетарди.

    Умид Аҳмедов

    Умид Аҳмедов
    Фото: «Дарё»

    Умид Аҳмедовнинг айтишича, мазкур воқеадан сўнг аҳоли орасида ҳар хил гап-сўз тарқалган. Кимдир «марҳумнинг катта қарзи бўлган, шунинг учун қабрини очиб кетишган» деса, яна кимдир «марҳум тириклигида кимларгадир ёмонлик қилган бўлса керак» деган миш-миш тарқалган.

    — Ўша воқеадан кейин бош кўтариб юролмай қолдим, қаерга борсам «нега отангнинг қабри очилган экан?», деб сўровчилар кўпайди, — дейди Умид Аҳмедов. — Шу каби саволлардан безганимдан тўй-томошага ҳам қўшилолмай қолдим. Қабрни очган одам ким? Нега отамнинг қабрини очган деган саволларга жавоб тополмасдим.

    Умид Аҳмедовнинг маълумот беришича, қабр биринчи маротаба очилгандан сўнг, у 2-3 кун қабристонда қўриқчилик ҳам қилган. Ким очганини топишга уринган. Аммо натижа бўлмаган.

    — 2019 йил 1 сентябрь куни қўшнимиз менга қўнғироқ қилиб, «отангнинг қабрини очишга уринган одамни топдик, тез етиб кел деди», — дейди Умид Аҳмедов. — Ўша пайтдаги ҳолатимни тасаввур қилолмайсиз. Жаҳлим чиққанди. Ўша ҳолатда қабристонга етиб бордим ва қабрни очган аёлга қўл кўтардим. Ўзимни бошқаролмадим. Бу аёл ортида ким бор экан деган хаёл ўтди. Мурдани олиб кетмоқчи бўлишганми, деб ўйладим.

    Айтилишича, марҳум Турсун Аҳмедов 2019 йил 7 май куни 75 ёшида вафот этган.

    Муҳтарама Қурбонова

    Муҳтарама Қурбонова
    Фото: «Дарё»

    — Тоғам вафот этганидан сўнг 25 ёшли жияним ҳам оламдан ўтди. Унинг қабрини ҳам очмоқчи бўлишганми деган хаёл ўтди, — дейди марҳумнинг қариндоши Муҳтарама Қурбонова. — Шунинг учун ҳам жаҳлим чиқди. Ва ўша аёлни урдим.

    Суҳбатдошларнинг таъкидлашича, қабрни очишга уринган аёл уни ушлаб олишгач, қочишга уринган.

    — Қочмоқчи бўлиб, уни ушлаб турган онамга қўл кўтарди. Шу сабаб ҳам мен унинг қўлини ушлаб, орқага қайирдим, — дейди Амрулло Қурбонов. — Мен ҳам ҳолатдан шокка тушгандим.

    — Шу ёшга кириб бундай воқеани биринчи маротаба эшитиб турибман, бизнинг маҳаллада бу ҳолат биринчи маротаба кузатиляпти, — дейди «Улуғбек» маҳалла фуқаролар йиғини котиби Нажмиддин Лутфуллаев. — Ўзимиз ҳам ҳайронмиз. Ўша аёл билан гаплашишга уриндим. Аммо руҳий ҳолати ёмон экан. Саволларга ҳам телба-тескари жавоб беради.

    Нажмиддин Лутфуллаев

    Нажмиддин Лутфуллаев
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, марҳумнинг қабрини иккинчи маротаба очишга уринган шаҳрисабзлик Ш.У. хатти-ҳаракатини руҳий ҳолатининг ёмонлиги билан изоҳлаган.

    — Навбатчилик қисмига хабар берилгач, мен воқеа жойига етиб бордим, — дейди маҳалла профилактика инспектори Умид Шоимов. — Аёл биз боргунга қадар калтакланган. Аёлнинг калтаклангани ҳақида яқинда хабар топдим.

    Фото: «Дарё»

    Китоб тумани ИИБ тергов бўлими бошлиғи Ойбек Нарзуллаевнинг «Дарё» мухбирига маълумот беришича, қабрни очишга уринган Ш.У.нинг ёнидан қабр очиш учун мўлжалланган тешача ва қора товуқ чиққан.

    — Фуқаро аҳоли томонидан ушланган пайт унинг ёнидан қабрни очиш учун мўлжалланган тешача ҳамда қора товуқ чиққан, — дейди туман ИИБ тергов бўлими бошлиғи Ойбек Нарзуллаев. — Ш.У.дан хатти-ҳаракатининг сабабини сўраганимизда руҳий ҳолати ёмонлигини, қабрни очиб қора товуқни шу қабрга кўмишга уринганини айтди.

    Ойбек Нарзуллаевнинг таъкидлашича, интернет сайтларида аёлнинг маййитларнинг тилла тишини суғуриб олишга урингани ҳақидаги гап асоссиз.

    — Аёл маййитларнинг тилла тишини суғуриб олишга уринган дейишяпти, бу бўлмаган гап, — дейди Ойбек Нарзуллаев. — Маййитнинг тишини суғиришга уринган шахс қабрни кундузи очмайди. Қолаверса, марҳум унга нотаниш бўлган.

    Марҳум яқинларининг қўшимча қилишича, марҳумнинг тилла тиши бўлмаган.

    Қашқадарё ИИБ баёнотида таъкидланишича, қабрни очишга уринган фуқаронинг ушбу хатти-ҳаракатига жавобан дастлаб Китоб тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 134-моддаси (қабрни таҳқирлаш) билан иш очилган. Аммо, кам аҳамиятли эканлиги инобатга олиниб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

    Китоб тумани ИИБ

    Китоб тумани ИИБ
    Фото: «Дарё»

    — Калтакланган аёл ИИБга ҳеч қандай шикоят қилмаганди. Аммо жорий йил 4 февраль куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан маълум бўлишича, унга тан жароҳати етказилган, — дейди Ойбек Нарзуллаев. — Шу сабаб ҳам 2020 йил 4 февраль куни мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди. Аёлни калтаклаганлар — Умид Аҳмедов, Муҳтарама Қурбонова, Амрулло Қурбоновларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш), 52-моддаси 2-қисми (Енгил тан жароҳати этказиш) билан иш очилиб, кўриб чиқиш учун Китоб тумани Маъмурий судига юборилди. Суд Умид Аҳмедов, Муҳтарама Қурбонова, Амрулло Қурбоновнинг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима жазосини тайинлади.

    Китоб тумани ИИБнинг қўшимча қилишича, шаҳрисабзлик Ш.У. яшовчи «Сарой» маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ҳам Ш.У.нинг руҳиятида ўзгариш борлигини, сўнгги пайтларда ҳар хил гап айтадиган бўлиб қолганини таъкидлаган. Шу боис ҳам 2019 йил 2 сентябрь куни у Қарши шаҳридаги асаб-руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган ва маълум муддат даволаниб чиққан. Шу боисдан ҳам «Дарё» мухбири Ш.У. билан суҳбатлаша олмади.

    09.02.2020, 09:13   Изоҳ (0)   161753
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда 10 млн сўм сохта пул ясаб, муомалага чиқарган шахслар қўлга олинди

    08.02.2020, 23:14

    Тошкентда бузилишга тушган нотурар жой объектлари учун бино ва ер ажратиш тартиби муҳокамага қўйилди

    08.02.2020, 22:54

    Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси: Ўзбекистон нафақат Ухань, балки Хитойнинг чекка минтақаларидан ҳам фуқароларини эвакуация қилган кам сонли давлатлардан бўлди

    08.02.2020, 22:35

    Бош прокуратура Янгийўлда бузилаётган уйлар бўйича изоҳ берди

    08.02.2020, 21:17

    Видео: Самарқандда ит кўчага ташлаб кетилган чақалоқ ҳаётини сақлаб қолди

    08.02.2020, 20:58

    Тошкентнинг 8 та туманида тергов бўлинмаларига аёллар раҳбар этиб тайинланди

    08.02.2020, 20:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.