• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси: Ўзбекистон нафақат Ухань, балки Хитойнинг чекка минтақаларидан ҳам фуқароларини эвакуация қилган кам сонли давлатлардан бўлди

    Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси Хитойда таҳсил олаётган ватандошларга мурожаат билан чиқди.

     

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Мурожаатда, жумладан, шундай дейилади:

    «Сўнгги ҳафталарда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, қаерда бўлишидан, ёши ёки ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, Хитойда 2019-nCoV коронавируси ёйилгани муносабати билан бу мамлакатдан ватандошларимизни юртимизга қайтариш жараёнларини катта ҳаяжон билан кузатиб борди.

    Фурсатдан фойдаланиб, аввало Хитой олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга ва уларнинг яқинларига ушбу мураккаб дамларда қатъият ва сабр-тоқат, юксак маданият ва ўзаро ҳамфикрлилик туйғуларини намоён этганликлари учун самимий миннатдорлик изҳор этамиз. Кўплаб ватандошларимизнинг айни фазилатлари жуда қисқа муддатларда олдимизга қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажариш учун муҳим замин яратди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсий эътибори ва мамлакат Ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги ва элчихонамизнинг Ўзбекистон ва Хитойдаги тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида 600 нафар ҳамюртимизни ватанга олиб келиш бўйича жуда аниқ ва ҳар томонлама пухта ишлар амалга оширилди.

    Қатъий карантин шароитида қисқа муддатда Хитой томони билан тегишли музокаралар олиб борилди, Тошкентга чартер рейсларини ташкил этиш бўйича барча масалалар мумкин қадар қисқа давр ичида келишилди ва ҳал этилди, Хитойнинг ўнлаб шаҳар ва провинцияларидан Ухань ва Пекин шаҳарларига барча талаба ёшларимиз сафарбар қилинди.

    Эътиборли томони, Ўзбекистон нафақат коронавирус ўчоғи бўлган Ухань шаҳридан, балки Хитойнинг қатор чекка минтақаларидан ўз фуқаролари эвакуациясини ташкил қилган кам сонли давлатлардан бири бўлди. Юртдошларимизни керакли манзилга етказиш ишлари Хубэй провинциясининг алоҳида карантин тартиби жорий этилган бошқа шаҳарларидан (Хуанши, Сзянан, Ичан, Личуан, Сзинмен) ҳам амалга оширилди.

    Шахсий хавфсизлик ва саломатликни таъминлаш чоралари бўйича зарур амалий тавсиялар ҳамда эвакуация тадбирларининг ҳар бир босқичи тўғрисидаги мунтазам ахборотлар тайёрланиб, улар Хитойнинг WeChat мессенжери, бошқа ижтимоий тармоқлар ва Ўзбекистон ОАВ орқали тарқатилди. Бир вақтнинг ўзида элчихона ходимлари томонидан Ўзбекистонга учиш арафасида ўнлаб ватандошларимиз билан юзага келган консуллик-ҳуқуқий, регистрация-виза ва бошқа муаммолар тезкор тарзда ҳал қилинди.

    Ўзбекистон фуқароларини Ухань шаҳридан олиб чиқиб кетиш мақсадида элчихона Хубэй провинцияси ҳамда маҳаллий олий ўқув юртлари маъмуриятлари билан биргаликда ушбу провинциянинг Ухань ва яна бешта бошқа шаҳридаги 14 та университетда таҳсил олаётган салкам 80 нафар талабаларни эвакуация қилиш бўйича бир неча босқичли режа ишлаб чиқди. Унга мувофиқ, фуқароларимизнинг шахсини ва бошқа маълумотларни аниқлашдан тортиб, уларнинг рўйхатини тузиш ва маҳаллий транспорт компаниясини жалб қилган ҳолда талабаларни Ухань шаҳри аэропортига олиб келишгача бўлган комплекс тадбирлар амалга оширилди.

    2020 йил 15 январда элчихонада тезкор штаб тузилганини ва дипломатик миссиянинг барча ходимлари Хитойнинг турли бурчакларидаги 2000 нафардан ортиқ талабаларимиз билан мулоқотга чиқиб, уларнинг ҳар бири билан якка тартибда тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишга фаол киришганини таъкидлаш ўринли.

    Айнан ушбу мақсадда WeChat мессенжерида ёшларимиз орасида тушунтириш ишларини мунтазам олиб бориш, уларга маънавий-психологик кўмак кўрсатиш ва саросимага тушишнинг олдини олиш учун алоҳида гуруҳлар очилди.

    Объектив сабабларга кўра бундай ностандарт шароитларда мазкур вазифаларни ҳеч бир муаммоларсиз ҳал қилиш мумкин эмаслиги ҳам табиий ҳолатдир. Аммо енгиб бўлмас тўсиқ бўлиб кўринган муаммолар ҳам бартараф этилди.

    Энг асосийси, умумий саъй-ҳаракатларимиз натижасида юзлаб талабалар мамлакатимизга саломат қайтдилар. Бу эса келгусида улар ўз ўқишларини давом эттириш мақсадида яна Хитойга қайтишларининг муҳим кафолати ҳисобланади. Улар бу ерда Ватанимизнинг янада тараққий этиши учун зарур бўлган замонавий билимларни ўқиб-ўрганиб, ёш истиқболли мутахассислар сифатида Ўзбекистонга қайтишади», — дейилади мурожаатда.

    Мавзуга доир: Фото: Хитойдан чартер рейс билан келтирилган ўзбекистонликлар қандай шароитда карантин ўтамоқда?

    08.02.2020, 22:35   Изоҳ (0)   28846
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош прокуратура Янгийўлда бузилаётган уйлар бўйича изоҳ берди

    08.02.2020, 21:17

    Видео: Самарқандда ит кўчага ташлаб кетилган чақалоқ ҳаётини сақлаб қолди

    08.02.2020, 20:58

    Тошкентнинг 8 та туманида тергов бўлинмаларига аёллар раҳбар этиб тайинланди

    08.02.2020, 20:39

    Наманганда Умрага отланган 90 яшар онахонга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди

    08.02.2020, 19:17

    Миришкорда аҳолини қийнаб келаётган бир неча йиллик муаммо депутат аралашуви билан ҳал этиладиган бўлди

    08.02.2020, 18:58

    Фарғоналик қизлар профилактика инспектори ёрдамчиси лавозимида иш бошлади. Бу тизимда янгилик эканлиги айтилмоқда

    08.02.2020, 18:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.