Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«World of Tanks» ўйини муаллифларидан бири, Wargaming.net сайти маркетинг бўлими раҳбари Вячеслав Макаров Россияда сиёсий партия тузишни ҳамда маҳаллий сайловларда иштирок этишини режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: «Коммерсантъ»

Фото: «Коммерсантъ»

Маълум қилинишича, «Тўғридан-тўғри демократия партияси» деб номланадиган партиянинг таъсис қурултойи 5 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Партия 2020 йилда бўлиб ўтадиган ҳудудий сайловларда ҳамда 2021 йилда Россия Давлат думаси сайловида иштирок этишни кўзламоқда. Партия электорати сифатида маҳаллий IT компаниялари кўрилмоқда.

Қайд этилишича, ташкилий қўмита таркибига Макаровдан ташқари Евросиё алоқалар маркази директори Алексей Пилко, «Яндекс Дeнги» юридик хизмати раҳбари ўринбосари Борис Чигилин, Unwired Devices ширкати бош директори Олег Артамонов ва Wargaming.net’нинг ҳукумат билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Тимофей Шевяков киради.

Хабар берилишича, партия аъзолари учун партия масалалари бўйича овоз бериш имконини берадиган, блокчейн технологиясида ишлайдиган алоҳида платформа яратилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь