Фелдмаршал Халиф Хафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги таклифни рад қилади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Аҳмад ал-Мисмарий маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Россия президенти Владимир Путин ва Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон 8 январь куни Истанбулда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Ливияда жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича ташаббус билан чиққанди.
«Ливия миллий армияси Россия президенти Владимир Путиннинг ташаббусини олқишлайди. Бироқ қуролли кучларнинг террорчи гуруҳларни тор-мор этиш бўйича ҳаракатлари давом эттирилади», — деди Аҳмад ал-Мисмарий.
Мавзуга доир: Хафтар армияси Ливия шимолидаги шаҳарни эгаллади
Изоҳ (0)