Беларуснинг Могилев вилояти судида 2020 йилдаги илк ўлим жазоси ҳукми ўқилди, деб ёзади Meduza.
Олий жазо ака-ука Илья ва Станислав Костевларга нисбатан тайинланган. Улар ўз ўқитувчисини ўлдириб, унинг уйини ёқиб юборган эди.
Судланувчилар суд жараёнида ўз қилмишига иқрор бўлган ҳамда афсусда эканлигини айтган.
Жиноятчилар тайинланган жазо устидан юқори турувчи судга шикоят қилиш мумкин.
Беларусь Европа ва МДҲ давлатлари орасида ўлим жазосини бекор қилмаган ягона мамлакат.
2019 йилда Беларусда ўлим жазосига ҳукм қилинган уч киши қатл этилган, яна уч нафар фуқарога ушбу жазо тайинланган.
Изоҳ (0)