Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

9 январидан Эмиль Гимранов «Ягона Интегратор Uzinfocom» МЧЖнинг бош директори деб тайинланди, деб хабар беради компания матбуот хизмати.

Фото: Uzinfocom

Фото: Uzinfocom

Эмиль Гимранов 2019 йилнинг 5 июлидан Uzinfocom’нинг вақтинча бош директор вазифасини бажариб келаётганди.

Ягона интегратор 2017 йил август ойида ҳукумат ва давлат органлари учун IT-лойиҳаларни амалга ошириш учун ташкил этилган Uzinfocom маркази сифатида қайта тузилганди. Ҳозирги кунда компания Ягона интерактив давлат хизматлари портали, Президент виртуал қабулхонаси, Ҳукумат портали, Ягона жамоат ташаббуслари платформаси, Ziyonet таълим тармоғи ва бошқа лойиҳаларни бошқаради.

2019 йилнинг майида Uzinfocom устав капиталидаги давлат улуши 51 фоизга қадар оширилган, натижада UMS (mobiuz) нинг устав капиталидаги давлат улуши UMS’га ўтказилганди. 49 фоизи эса хориждаги WHIRL компаниясига тегишли.

9 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев электрон давлат хизматларидан фойдаланувчилар сонини 2020 йил охирига қадар камида 5 баравар оширишни ва 2025 йилга бориб давлат хизматларини электрон кўринишда тақдим этишга ўтишни топширганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди