• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    НАТОнинг Ливияда нима қасди бор эди? Янги йилда АҚШ Туркия билан, Исроил Иордания билан ярашадими? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Исроил – Иордания: тинчлик тугайдими?

    Исроилликлар Иордания борасида улкан режаларга эга. Аммо улар режаларига Иордания қироли Абдулла II ни қўшмоқчи эмас.

    Сўнгги пайтларда Исроил ҳукуматининг тарафкашлари бўлган кўплаб журналистлар, сиёсий шарҳловчилар чоп этган мақолалар таҳлиллари Тел-Авив Иордания билан тинчлик даврига нуқта қўйишга интиляпти деган хулосалар ясашга имкон беради, деб ёзади The Haaretz нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Афтидан, Биньямин Нетаньяхунинг тактик тежаси бир ўқ билан икки қуённи ўлдиришга жазм қилганини кўрсатмоқда: Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғини босиб олиш ва шу билан Иордания Исроил тинчлик битимига барҳам бериш ҳамда стратегик мақсад – Иорданиядаги Ҳошимийлар сулоласини тахтдан ағдариш.

    Исроиллик ўнглар хоҳ у Биби тарафдорлари бўлсин, хоҳ амалдаги Ликуд партиясининг рақиби Гидеон Саар бўлсин, «Иордания бу Фаластин» деган қарашни ўта иштиёқ билан қўллаб-қувватламоқда. Ҳаттоки Гидеон Саарнинг ўзи ҳам мазкур қарашни ёқлайди. Исроиллик ўнглар қирол Абдуллани ёқтирмайди ва унга «қирол даражасига кўтарилган хизматкор, такаббур араб» деб ёрлиқ босади. Ўнглар назарида Ҳошимийлар минтақада инглизлар туфайлигина ҳокимият тепасига келган, шунинг учун уларнинг салатанати ноқонуний ва ажнабийдир.

    Бу нафрат Абдулла Исроил Иордан водийсини аннексия қилишига қарши чиқиши замирига қурилган. Исроил эса қирол Абдуллани қандай тийиб туришни билади. Абдулла Исроилга қарши турсинчи, исроилликлар Иордан водийсини сув таъминотидан маҳрум қилиб, халқнинг нафратини Абдуллага қарши қарата олади.

    Трамп лойиҳаси учун ёрлиқ

    Исроил тарафи Иордан баҳори келишини, Иорданиядага барча фаластинликлар Иордан кўчаларига чиқиб, норозилик уюштиришини ва инқилоб амалга ошишини истайди. Абдулла тахтдан ағдарилса, фаластинликлар Иорданияда ҳукуматни қўлга олади ва шундагина эҳтимол Фаластин Иорданияси ва Гаърбий қирғоқ Фаластин маъмурияти ўртасида ўзига хос конфедерация тузиш мумкин бўлади. Балки бу фаластинликлар Исроилга интилишини тўхтатиб қолар. Режа шундай бўлиб турганда Абдулла II ғоя амалга ошишига халақит бермоқда. Иордания билан тинчлик битими бартараф этилса, режа амалга ошади.

    Муқаддас тоғлардаги исроиллик яҳудийларнинг статус-кво ҳолати ҳам ўнгларда хавотир уйғотади. Исроилликлар энг камида бу ҳудудда эмин-эркин ибодат қилиши имкониятига эга бўлиши, энг кўпи билан эса ал-Ақсо масжиди ўрнида яҳудийлар синагогаси қад ростлаши керак. Иордания Вақф ташкилоти эса исроилликлар учун яна бир тўсиқ. Бу ташкилот Муқаддас тоғларни назорат қилади. Бир вақтлар бу ерда яҳудий ибодатхонаси бўлиб, ибодатхона римликлар томонидан бузиб ташланган ва кейинчалик бу ерда Умар ва ал-Ақсо масжидлари барпо этилган.

    Абдулла II нинг Софар ва Нахараим ерлари ижараси шартномасини узайтирмаслик қарори исроиллик ўнгларга қўл келмоқда. Балки шунинг учун ҳам бош вазир Биньямин Нетаньяху шартнома бандларини қайта кўриб чиқиш учун тиш-тирноғи билан ҳаракат қилмаётгандир. Тинчлик сулҳи бузилиши керак-да. Исроил тарафи эса минтақада исён чиқаришни, тинчлик бузилишини хоҳламоқдаки, балки бу сотқин Ицҳоқ Рабиннинг шармандали Осло келишувига нуқта қўяр.

    Дубай дунёнинг энг ақлли шаҳри бўлишга даъвогар

    Дунёдаги барча йирик мегаполис шаҳарлар бугун дунёнинг энг ақлли шаҳри бўлиш учун рақобат қилмоқда. Ақлли шаҳар бўлиш бир тугмани босиш орқали давлат таклиф қилаётган хизматлардан фойдаланиш демакдир. Улар орасида Дубай ҳам бор, деб ёзади Euronews ахборот нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бугун Дубайда кўплаб давлат хизматлари интернет ёрдамида фойдаланувчларга хизмат қилмоқда. Автомобильни суғурта қилиш, болани мактабга бериш ёки квратирани ижарага олиш каби хизматлар бугун Дубайда реал воқеликка айланган; интернетдан фойдаланувчилар ўз муаммоларини бир неча лаҳзада ҳал қила олади.

    Дубайдек шаҳарнинг оддий шаҳар тоифасидан ақлли шаҳар мақомига эришиш жараёнлари қандай кетмоқда? Дубайда ўтказилаётган юқори технологиялар кўргазмасида Singularity гуруҳининг вакили сифатида қатнашаётган Бен Герцель назарида, «ақлли шаҳар барпо этиш учун кўплаб кичик деталлар керак бўладики, булар сирасига йўл ҳаракати талилларидан тортиб замонавий ақлли электр тизимигача ишлаб чиқишга тўғри келади».  Шаҳарлар рақамли технологияларни ривожлантирар экан, улар келажакдаги ақлли шаҳарларни яратиш учун ўзаро алоқадорликда фаолият юритиши талаб этилади.

    Бугун Дубайни ақлли шаҳарга айлантириш дастурида «Дубай бугун» дастури хизмати беқиёс бўлиб, у ўзида барча давлат хизматларини бирлаштира олган.

    Дубай бугун кўплаб хизматлар қатори оддийгина муаммоларга ечим бермоқда ва дубайликларнинг вақтини тежамоқда. Мисол учун, Дубайда автомобиль ҳайдамоқчимисиз, бунинг учун аввало ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш керак. Ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиш хусусий мактабларда амалга оширилади, аммо ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш бу давлатнинг ваколатида. Сўнг автомобиль харид қиласиз ва уни давлат реестридан ўтказишингизга тўғри келади. Буларнинг барчаси «Дубай бугун» дастури орқали телефонда бажарилади.

    «Дубай бугун» дастури бугун нафақат давлат ташкилотларининг, балки хусусий корхоналарнинг ҳам хизматларини қамров доирасига олиш борасида ишларни бошлаб юборган, дейди лойиҳа бош директори Оиша бин Бишр.

    Рақамли имзолар барча давлат ташкилотлари томонидан тан олинади. Сиз дастур ёрдамида мулк олди-сотди шартномаларини имзолашингиз, мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқлашингиз мумкин бўлади.

    Дастур фойдаланувчилари бугун миллиондан ошди. Демак, фойдаланувчилар бир дастур ёрдамида таклиф қилинаётган кенг кўламдаги хизматлардан фойдаланиши мумкин. Коммунал тўловлар, жарималар, меҳмонхоналарни ушбу дастур ёрдамида тўлаш, олдиндан банд қилиб қўйиш хизматлари мавжуд.

    Албатта, дастурдан фойдаланувчилар тўлов қилиши ҳақида гап кетар экан, уларнинг маблағи хавфсизлигини таъминлаш ҳам устувор вазифа. Шахсий хавфсизликни таъминлаш, пул хавфсизлигини таъминлашда лойиҳа умумқабул қилинган ахлоқий нормаларга суянади, шахсий дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади, дубайликларнинг ҳамда минтақа аҳолисининг манфаатлари хавфсизлигини таъминлайди.

    Қолаверса, ақлли шаҳарларнинг асосий тамойили рақамли электрон тизимидир. Бу эса қоғозбозликнинг асосий кушандаси.  Дастурни бир пайтда миллионлаб фойдаланувчилар ишлатади, бу тизимда юкламаларни юзага келтиради. Шундай экан, тизим фойдаланувчилари учун одатдагидан беш баробар юқори босимда ишлашга мослашган тизимга эҳтиёж туғилади. Шу мақсадда Дубай электр ва сув таъминоти бошқармаси лойиҳага 2 миллиард доллар ажратди. Электр энергия йўқотишлари эса 3,3 фоизга қисқарди.

    Бугун Дубайда минглаб аҳоли қуввати 106 мегаватт бўлган қуёш батареяларини ўз хонадонида ўрнатиб олди. Улар миллий электр тармоғига уланган бўлиб, истеъмолчилар ортиқча электр манбаини сотиши ҳам мумкин. Бу уларга ҳам электр энергиясини, ҳам маблағни тежаб қолишга ёрдам беради.

    Аммо тизимнинг ноқулайликлари ҳам мавжуд. Марказлашган тизим бошқаруви ҳамда назоратнинг бўлиши ўта муҳим.

    НАТО Қаддофийни нега ўлдирди?

    Қаддофий ўлимидан сўнг бугун Ливия қабилавий урушлар кетаётган мамлакатга айланиб қолди. Нима учун НАТО бу мамлакатдаги ихтилофга аралашиб, уни мушт билан ушлаб турган Қаддофийни ўлдирди, деб ёзади Sözcü нашри.

    2009 йилда Эрдўғон Ливияга ташриф буюрди. Икки мамлакат ўртасида саккизта шартнома имзоланди. Уларнинг умумий қиймати 10 миллиард доллардан, савдо ҳажми эса 2 миллиарддан ошди. Ўша кезларда турк раҳбарияти икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажмини 5 йилдан сўнг 10 миллиард долларга етказмоқчи эди.

    Ливияга борган барча юқори турк мулозимлари иштирокида Ливия инвестиция кенгаши тузилди. Бу Туркияга Африка қитъасига Ливия портлари орқали чиқиш имконини берган эди.

    Туркия – Ливия муносбатларида илиқлик кузатилар, аммо, шу билан бирга, Ливияда ўзгача баҳор ҳавоси ҳукм сурар эди. 2010 йилда Тунисдаги ёнғин бутун араб дунёсига «араб баҳори» номи остида тарқалди. Тунис ортидан Миср, Ливия, Сурия, Баҳрайн, Иордания ва Яманда араб баҳори қулоч ёзди.

    Етти ой давом этган қўзғолонлардан сўнг НАТО ҳам мамлакатдаги низоларга аралашди. Ўша йил августида Қаддофийнинг 42 йиллик ҳукмронлик даври ниҳоясига етди. Раҳнамо Сиртдаги урушлар давомида ярадор бўлиб, асирга олинди. Сўнгра Мисратга олиб келинди ва бошига кўп хўрликлар тушди, охири ўлдирилди. Буларнинг барчаси Ливиянинг нефтга бой захиралари сабабли эди.

    Қаддофийнинг ўлимидан сўнг бугун Ливия фуқаролар уруши исканжасида. Триполида Миллий розилик ҳукумати, Тобрукда генерал Халифа Ҳафтар қўшинлари урушмоқда. Франция, Россия, Иордания, БАА, Италия Халифа Ҳафтарни қўллаб-қувватлаётган бир вазиятда Қатар Триполи ҳукуматига кўмак бермоқда.

    Ливиядаги нефть захираларининг 48 миллиард баррел экани-ю табиий газ захираси 1,54 триллион куб метрни ташкил қилишини ҳисобга олсак, Ливия кулфатларининг сабаби аниқлашади.

    Туркия – АҚШ муносабатлари қандай кечади?

    Трамп 2020 йилдаги қайта сайланиш иши билан овора экан, Туркия – АҚШ муносабатлари янги йилда бугунгидай таранглашиб тураверади, деб ёзади Al Monitor нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Турк расмийлари Дональд Трамп билан боғлиқ импичмент жараёнини диққат билан кузатмоқда. Импичмент масаласи Америка – Туркия муносабатларига қандай таъсир қилиши борасида тахмин қилмоқда. Башарти Трампга нисбатан импичмент эълон қилингудек бўлса, у ҳолда Трамп Туркияни Конгрессдан ҳимоя қила олмай қолади. Импичмент Туркиянинг иқтисодий ва ҳарбий хавфсизлигига ҳам даҳл қилиши мумкин. Айни пайтда АҚШ ва Туркия ўртасида ҳал қилинмай қолаётган масалалар мавжуд: улардан бири Туркиянинг русларга тегишли бўлган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини сотиб олишга интилаётгани бўлса, бошқаси расмий Анқара октябрь ойи бошларида АҚШ иттифоқчилари бўлган курд миллий мудофаа отрядларига қарши бошлаган амалиёти бўлиб қолмоқда. Анқара уни рус ҳаводан мудофаа тизимларини сотиб олишга АҚШ мажбур қилганлигини айтмоқда. Сабаби, АҚШ тарафи ўз вақтида замонавий мудофаа тизимларини Туркияга сотмаган эди.

    Эндиликда мавжуд «Америка душманларига санкциялар ёрдамида таъсир қилиш» ҳақидаги қарорга кўра, Туркия рус ҳарбий учоқларини сотиб олиши Анқарага F-35 қирувчи учоқларини сотишни йўққа чиқаради. Устига устак, иқтисодий жазо чоралари кўрилишини назарда тутади. Аммо шу пайтгача Трамп Туркияга нисбатан жазо чоралари қўлланилишини пайсалга солиб, бунда ҳаттоки Обама ҳукуматини ҳам айблаб кўрди.

    Бундан ташқари, Конгресс Туркияга нисбатан ғазабда эканини арманлар геноцидини эътироф этиб ҳам кўрсатиб қўйди. Резолюцияда Усмонли салтанати арман миллати қирғинида айбдорлиги таъкидланади, аммо Туркия ҳукумати бу айбловга раддия бериб келади.

    АҚШ Конгрессидаги Трамп тарафида турган сенаторлар импичмент масаласини кун тартибидан олиб ташлашга муваффақ бўлса, у ҳолда Трамп сенаторлар олдида мажбурият олишга мажбур бўлиб қолади ва охир-оқибат Анқарага нисбатан иқтисодий жазо чоралари қўлланилишига розилик бериши мумкин.

    Бундан ташқари, Туркия ҳукумати Конгрессга қарши курашда америкалик яҳудийлар ёрдамига ҳам таяниб келаётган эди. Аммо Эрдўғон Исроил раҳбариятини истеҳзоли танқид қилиши ва ҲАМАС гуруҳини қўллаб-қувватлаши Туркияни бу ёрдамдан бенасиб қилди.

    Мазкур вазият 2020 йилда ҳам Туркия – АҚШ муносабатлари таранг бўлиб қолишини кўрсатмоқда.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    29.12.2019, 15:11   Изоҳ (0)   30902
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путиннинг чиқишларидан сўнг Россия элчиси Польша ТИВга чақиртирилди

    29.12.2019, 08:26

    «Газпром» Украинага Стокгольм арбитражи қарорига биноан 2,9 млрд доллар тўлаб берди

    28.12.2019, 20:10

    Сомали пойтахтида бомба портлатилиши оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

    28.12.2019, 17:12

    АҚШда мактаб ўқувчиларига «фуқаролик фаоллиги» учун дарсга келмаслик рухсати берилди

    28.12.2019, 12:24

    Қозоғистонда авиаҳалокатга учраган Bek Air самолёти қурбонларининг оилаларига 4 миллион тангадан маблағ ажратилди

    28.12.2019, 08:50

    Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистондаги барча авиакомпанияларни текширишни буюрди (видео)

    28.12.2019, 07:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.