«Газпром» Украинанинг «Нафтогаз» компаниясига Стокгольм арбитражи қарорига биноан 2,9 миллиард доллар тўлаб берди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Россия компанияси жорий йил 20 декабрдаги икки учрашув якунида эришилган келишувларга биноан тўловни амалга оширмоқда.
«Газпром» тўловни амалга оширганидан сўнг Украина томони жами 12 миллиард доллар миқдоридаги даъволари, шунингдек, Россия компанияси актив ва мулкларини хатлаш тўғрисидаги талабларини қайтариб олиши лозим.
Мазкур келишувларга асосан Россиянинг Украина орқали газ транзити яна беш йилга узайтирилади.
Изоҳ (0)