Россиянинг Польшадаги элчиси Сергей Андреев мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Элчи Польша ТИВ Шарқий департаменти директори билан учрашган. Суҳбат «қаттиқ, аммо қуюшқондан чиқмаган ҳолда» кечган.
«Гап Россия президентининг МДҲ саммити ва Мудофаа вазирлиги коллегиясидаги чиқишлари ҳақида бўлди. Биз ҳеч кимни насиҳат қилишига йўл қўймаймиз. Тарих билан боғлиқ сиёсат ҳақида ҳам айтадиганларимиз бор», — деди Сергей Андреев.
Маълумот учун, Владимир Путин 24 декабрь куни Польшанинг нацистлар Германиясидаги элчиси Юзеф Липскийни танқид қилганди. Россия президентига кўра, у Гитлернинг яҳудийларни Африкага сургун қилиш ҳақидаги фикрларига қўшилган.
Изоҳ (0)