Сомали пойтахти Могадишода автомобилга ўрнатилган бомбанинг портлаши оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Meduza.
Портлаш 28 декабрь тонгида гавжум назорат-ўтказиш пунктида юз берган. Associated Press агентлиги Сомали ҳукумати вакилига асосланиб хабар беришича, ҳодиса оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлган, яна 60 га яқин одам яраланган. «Ал-Жазира» телеканали 100 га яқин одам жароҳатланганини таъкидламоқда.
https://twitter.com/BNONews/status/1210816494688296963
Сомали парламенти аъзоси Абдураззоқ Муҳаммад Twitter‘даги саҳифасида қолдирган маълумотга кўра, портлаш оқибатида 90 киши — 17 нафар полициячи, 73 нафар маҳаллий аҳоли вакили ва тўрт нафар чет эллик ҳалок бўлган. Ушбу маълумотлар ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.
Изоҳ (0)