Бундан 6 ой муқаддам Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Чирчиқ шаҳрида ўз-ўзидан ёниб кетган Cobalt автомашинаси ҳақида маълум қилиб, истеъмолчига жавобгар «Қибрай авто-мото сервис» МЧЖ томонидан 97 497 380 сўм компенсация ундирилиши тўғрисида суд қарорига эришилганини билдирганди.
ЎзАга кўра, бу муаммо шу билан якун топмади. «Қибрай авто-мото сервис» МЧЖ раҳбарияти ушбу қарордан норози бўлиб, Олий судга назорат тартибида мурожаат қилган.
2019 йил 11 ноябрь куни Олий суд мазкур мурожаатни кўриб чиқди ва жавобгар «Қибрай авто-мото сервис» МЧЖ раҳбарининг шикояти бўйича суд ҳужжатини назорат тартибида қайта кўриш учун асослар мавжуд эмас деб топди.
Бундан ташқари, МЧЖдан давлат даромадига 3 899 896 сўм давлат божи ундирилиши ҳам суд қарорида келтириб ўтилди.
Изоҳ (0)