Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
«А.Р.» МЧЖ мансабдор ва моддий жавобгар шахслари ноқонуний даромад орттириш мақсадида дори дармон воситаларини хорижий давлатлардан импорт қилиш учун тижорат банклардан жуда кўп миқдордаги (3,8 миллион АҚШ доллари) кредитларни олишиб, импорт шартномаларидаги нархларни сунъий равишда ошириб кўрсатиб, 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан «А.Р.» МЧЖ мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)