Наманганда 82 ёшли отахон поезд уриши оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ИИВ Тергов департаменти маълум қилди.
Воқеа бугун, 2 декабрь кун соат 05:50 ларда содир бўлган. Электровоз машинисти 28 ёшли А.Ш. бошқарувидаги юк поездини Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтувчи «Қўшминор—Поп» темир йўл оралиғининг 115 километри 1-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни кесиб ўтаётган 82 ёшли Т.М.ни уриб юборган. Оқибатда у ҳодиса жойида вафот этган.
Юк поезди соат 05:50 да тўхтаб, соат 06:37 да ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетган.
Ҳозирда тергов-тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)