Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Текширувда фуқаро А.В. якка тартибдаги тадбиркор У.К.ни алдаб унинг ишончига кириб, Хитойдан балиқ маҳсулотларини олиб келиб беришни ваъда қилиб, унинг 15 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.В.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)