«Ўзгидромет»нинг хабарига кўра, шу ҳафтанинг асосий қисмида республикада жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечаси 4—9 даража, кундузи 14—19 даража атрофида бўлади. Ёғингарчилик бўлмайди.
Ҳафта охирига бориб, жума ва шанба кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи томондан нисбатан салқин ва нам ҳаво оқимларининг кириши кутилмоқда. Ўзбекистон бўйича ҳавонинг булутлилиги ортиб, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15—20 метрга етади. Кундузги ҳарорат 7—12 даража илиққача тушади, кечаси 2—7 даража илиқ атрофида бўлади, бундай ҳарорат иқлимий меъёрларга яқин.
Изоҳ (0)