Эрон ислом республикаси президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат жанубида 40 миллиард баррелгача нефть қазиб чиқариш мумкин бўлган янги кон топилганини эълон қилди. Бу ҳақда AP News хабар берди.
Янги нефть кони Эронда 65 миллиард баррел нефть берувчи Ахваздан кейин катталиги бўйича иккинчи «қора олтин» булоғига айланиши мумкин.
Руҳонийнинг ушбу баёнотига АҚШ 2018 йилдан бери Эронга нисбатан қўллаб келаётган кескин санкциялар сабаб бўлиши мумкин. Эрон давлат раҳбарининг айтишича ушбу топилма мамлакатдаги нефть захираларини уч баравар кўпайишига шароит яратади.
Изоҳ (0)