Испанияда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Сайловларда 5 та партия иштирок этмоқда. Сўров натижаларига кўра, бош вазир вазифасини бажарувчи Педро Санчеснинг ҳукмрон Социалистлар партияси мавқейини бой бериши ва бир неча ўринни йўқотиши мумкин.
Бу Испанияда жорий йилдаги иккинчи навбатдан ташқари сайловлар ҳисобланади. Олдингиси апрель ойида бўлиб ўтган ва унда Санчес етакчилигидаги социалистлар ғалаба қозонган, бироқ мутлоқ кўпчилик ўринни эгалламаганди. Парламентда унинг номзодини бош вазирликка тасдиқлаш жараёни икки бор муваффақиятсизликка учради.
Испания қироли Филипп VI бош вазир лавозимига бошқа номзодларни илгари суришни истамади, шу сабабли мамлакатда навбатдан ташқари сайловлар ўтказишга қарор қилинди.
Изоҳ (0)