Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳиндистонлик сикҳ зиёратчилари учун Картарпур йўлаги ташкил қилингани учун Покистондаги ҳамкасби Имрон Хонга миннатдорлигини изҳор қилди. Бу ҳақда «Regnum» хабар берди.
«Покистон бош вазири Имрон Хонга ҳинд халқи жамиятларининг кайфиятини тушунгани учун миннатдорлик билдираман. Қисқа вақт ичида ушбу йўлакнинг ташкил қилганлиги учун Покистон ҳукумати вакилларига ҳам ташаккур», — дейди Моди.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар чигал эканига қарамай, сўнгги йилларда томонлар эски гина-кудратларни унутиб, низоларни тинчлик йўли билан ҳал этишга уриниб келмоқда.
Изоҳ (0)