Қирғизистонда кафе ёниши оқибатида бир нафар одам ҳалок бўлгани туфайли овқатланиш шохобчасини ижарага олган фуқаро ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳибсга олинган. Бу ҳақда «Regnum» хабар тарқатди.
«Антошка» кафесини ижарага олган 56 ёшли эркак бинода юз берган ёнғинда бир нафар одамнинг ҳалок бўлгани ва яна 15 нафар фуқаронинг турли тан жароҳатлари олгани туфайли тергов-суриштирув ишлари доирасида қамоққа олинган. Ижарачига нисбатан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаганлик юзасидан жиноий иш очилган.
8-ноярбда Бишкек шаҳри марказидаги Қирғизистон президенти администрацияси ва парламент биносидан 300 метр узоқликдаги кафеда портлаш юз берган. Ёнғин оқибатида кафеда ишловчи аёл ҳалок бўлган ва 15 нафар одам, жумладан етти нафар бола турли даражада куйиб, жароҳатлар олган.
Тахминларга кўра портлашга кафе ошхонасида ишлатиладиган газ баллонлардан биридан газнинг сизиб чиқиши сабаб бўлган.
Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абулгазиев Бишкекдаги кафеда юз берган портлаш ва ёнғин бўйича вазиятни ўз назоратига олган.
Изоҳ (0)