Лос-Анжелес (Калифорния) шимоли-шарқидаги Warner Brothers киностудияси ҳудудидан одамлар эвакуация қилинди. Бу ҳақда Los Angeles Times хабар бермоқда.
Эвакуация эҳтиёт чораси сифатида амалга оширилди. Ёнғинни ўт ўчириш хизматининг 230 нафар ходими бартараф этмоқда. Улардан бири яраланган ва касалхонага етказилган.
Мазкур ҳудудда иншоотлар алангадан шикастлангани ҳақида маълумот берилмаган. Бинолар учун бевосита таҳдид йўқлиги айтилмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, ҳозирда киностудия яқинидаги ва Universal Studios аттракционлар парки яқинида, шунингдек, Гриффит-парк яқинидаги ўрмонлар ёнмоқда.
Firefighters are working to contain a three-acre brush fire burning slowly up a hill on the edge of Burbank and the Hollywood Hills area. #BarhamFire pic.twitter.com/cujzh0BXeM
— Citizen Los Angeles (@CitizenAppLA) November 9, 2019
Изоҳ (0)